Охирги суткада пневмониядан 29, коронавирусдан 15 бемор вафот этди

490

Республика штаби охирги сутка ичида 44 нафар бемор вафот этганини хабар қилди. Уларнинг 15 нафарида коронавирус аниқланган ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 бўйича расмий статистикага қўшилган.

Шунингдек COVID-19 аниқланмаган, аммо пневмония ташхиси қўйилган 29 киши вафот этди. Шифокорларнинг фикрича пневмония коронавируснинг оғир турдаги шакли. Аммо соғлиқни  сақлаш вазирлиги уларнинг статистикасини умумлаштирмади.

Чуй вилоятининг Жайил ҳудудий касалхонасида беш бемор: 69 ва 67 ёшдаги эркаклар, шунингдек 83, 61 ва 50 ёшдаги уч нафар аёл вафот этди.

Қирғиз-турк дўстлик касалхонасида 56, 56, 46 ёшдаги уч нафар эркак ва 60 ёшдаги бир аёл;

Республика юқумли касалликлар касалхонасида 70, 71 ёшдаги икки аёл;

Ақ-Тала ҳудудий касалхонасида 61 ёшдаги бир эркак;

Ат-Баши ҳудудий касалхонасида — 55 ёшдаги бир аёл;

Жайил ҳудудий касалхонасида 69, 67 ёшдаги эркаклар ва 83, 50, 61 ёшдаги аёллар;

Қадамжой ҳудудий касалхонасида 77 ёшдаги бир эркак;

Лайлак ҳудудий касалхонасида 75 ёшдаги бир эркак вафот этган.

Шу билан коронавирусни юқтириб вафот этган беморларнинг сони 147 нафарга етди.  Мазкур инфекциядан вафот этганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 50. Шунингдек Чуй вилоятида — 35, Ўш вилоятида — 19, Ўш шаҳрида — 11, Норин вилоятида — 13, Жалолобод вилоятида ўн, Боткен вилоятида беш, Талас ҳамда Иссиқкўл вилоятларида иккидан COVID-19 юқтирган киши вафот этди.

Пневмонияга чалиниб ўтган суткада вафот этган беморларнинг 16 нафари эса Бишкек шаҳрида қайд қилинди. Март ойидан бери ўпка касалидан умумий 452 киши вафот этди.