Ўшда бир судьядан пневмония ва суд аппаратининг тўрт ходимидан Covid-19 аниқланди

396
Ўш шаҳар судининг биноси

11-июлда Ўш шаҳар судини судьяларининг биридан бир томонлама пневмония ва тўрт аппарат ходимларидан коронавирус аниқланди. Шу сабабли аппаратанинг 30 ходимидан Covid-19га таҳлил олиниб, натижаси кутилмоқда.

«Касалга чалинган ходимларнинг бари тегишли даволанишдан ўтишмоқда, бошқа туманларда эса туманларда касалланган ходимлар қайд қилинмаган», — дейди Ўш вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов.

Осмонкуловнинг айтишича, умумий Ўш вилоят судининг бир судьяси, Ўш шаҳар судининг икки судьяси ҳамда олти ходими коронавирусга чалинган.

7-июлдан бошлаб вилоят ва шаҳар судининг биноларида фуқароларнинг киришига чекловлар киргизилиб, суд йиғинига қатнашувчи тарафлар эса ходимларнинг текшируви орқали киргизилаётгани айтилган.

Жами бўлиб давлат бўйича коронавирус юқтириб олган фуқароларнинг сони 11 117га етди. Унинг ичидан 1054 нафари Ўш шаҳрида,  693 нафари эса Ўш вилоятида қайд этилган. Коронавирус юқтириб олиб вафот этганларнинг сони 147га етди, пневмониядан эса март ойидан бери 452 киши вафот этди.

Пневмония билан вафот этганларнинг статистикаси коронавирус юқтириб олиб вафот этганларнинг статистикасига қўшилмай келади. Буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмонияга чалинганлардан COVID-19 аниқланмагани билан изоҳлаб келмоқда.

Аммо ҳукумат етакчиси Кубатбек Боронов фуқаролар пневмония ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш асосида касалланаётганини айтган. Бу билдирувдан кейин Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова пневмония билан коронавируснинг статистикасини умумлаштириш масаласи кўриб чиқилаётганини билдирган.