Республика штаби охирги суткада кунига COVID-19 юқтирган 48 киши вафот этганини хабар қилди. Уларнинг етти нафарида коронавирус аниқланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни COVID-19 туфайли вафот этганларнинг расмий статистикасига киритди. 41 нафарининг таҳлили терс чиққан ва уларга «пневмония» ташхиси қўйилган. Шифокорларнинг фикрича пневмония COVID-19нинг оғир турдаги шакли. Аммо соғлиқ вазирлиги уларнинг статистикасини хали ҳам умумлаштирмади.
Республика штаби вафот этган етти беморнинг баъзи маълумотларини – улар қаерда ўлган ва ёши ҳақида билдирди.
Бишкекдаги қирғиз-турк касалхонасида 37 ва 57 ёшли икки эркак ва 58 ёшли аёл вафот этди. Республика юқумли касалликлар шифохонасида 57 ёшил аёл, Ат-Баши ҳудудий касалхонасида 64 ёшдаги аёл, Жайил ҳудудий касалхонасида эса 36 ва 52 ёшдаги эркак кишилар вафот этган.
COVID-19 юқтириб вафот этганларнинг умумий сони 132 нафарни тузди. Расмий маълумотга кўра, уларнинг орасида тўрт тиббиёт ходими бор. Ҳукумат иш вақтида коронавирусни юқтириб, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига 1 млн сом компенсация тўлаб беради.
Пневмониядан вафот этган 41 нафар беморнинг 19 нафари эса Бишкекда, қолган 22 нафари республика бўйича қайд этилган.
Шу билан март ойидан бери пневмонияга чалиниб, аммо коронавирус касали аниқланмай вафот этган беморларнинг умумий сони 423 нафарга етди.
Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 10 629га етди. Касалхоналарда 670 киши даволанмоқда — уларнинг ичида 24 бемор жонлантириш бўлимига ўтказилган.