Яна 79 нафар шифокорда коронавирус аниқланди

324

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада яна 79 нафар тиббиёт ходимида аниқланганини билдирди. Уларнинг ичидан 34 нафари Чуй вилоятида, 20 нафари Бишкекда, саккиз киши Ўш шаҳрида, олти нафари Боткен вилоятида, беш нафари Норин вилоятида, Ўш ҳамда Жалолобод вилоятларида учдан ҳолат қайд этилди.

Июль ойининг ўзида коронавирус 699 тиббиёт ходимида тасдиқланди.

Охирги суткада касалхонадан 10 нафар тиббиёт ходими соғайиб чиқди.

Жами бўлиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларининг орасида COVID-19 юқтриш ҳолатларининг сони 1 529га етиб, уларнинг ичидан 546 нафар шифокор стационарлардан тузалиб чиққанини айтмоқда. Шунга қарамай визрилк пневмонияси бор шифокорлар ҳақида хабар қилмаяпти ва коронавирус билан пневмониянинг статистикасини бир рўйхатга умумлаштиришга шошилгани йўқ. Аммо шифокорлар бунга қадар пневмония — бу COVID-19нинг оғир турдаги шакли дегани фикрни айтишган эди.

Депутат Дастан Бекешев Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикаларни пневмонияси бор шифокорларга ҳам компенсация тўлашга тўғри келиб қолиши сабаб умумлаштиришга шошилмаяпти деб ҳисоблайди.

Коронавирус юқтирган шифокорларга 200 минг сом, вафот этганларнинг оилаларига бир миллион сом компенсация ажратилган. Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча 41 нафар тиббиёт ходимларига ва вафот этган икки шифокорнинг оиласигагина компенсация берилганини хабар қилган.