Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 10 минг нафардан ортди. Бир сутка ичида COVID-19нинг яна 719 ҳолати қайд этилди

291

Республика штабидан 12-июлда Қирғизистонда COVID-19нинг янги 719 ҳолати қайд қилинганини, уларнинг 500 нафари эса Бишкекда эканини маълум қилди. Бу бутун мамлакат учун ҳам, пойтахт учун ҳам юқтириш бўйича янги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

96 янги ҳолат Чуй вилоятида аниқланган, 37 ҳолат Ўшда, Боткен вилоятида – 34, Ўш вилоятида 20 ҳолат, Иссиқкўл вилоятида – 15, Жалолобод вилоятида – 10,Талас вилоятида – 10 ва Норин шаҳрида аниқланди.

Касал юқтириб олганларнинг орасида 127 нафари тиббиёт ходими.

Жами бўлиб Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган фуқароларнинг сони 10629га етди. Касаллик юқтириб олганларнинг орасида 1656 нафар тиббиёт ходими бор. Касалликдан 132 киши вафот этиб, 3387 бемор соғайди.

Умумий беморларнинг 4941 нафари Бишкек шаҳрида — пойтахт бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринда. Чуй вилоятида — 2068, Ўш шаҳрида — 1009, Норин вилоятида — 648, Ўш вилоятида — 667, Жалолободда — 591, Иссиқкўл вилоятида — 322, Боткен вилоятида — 291 ҳамда Талас вилоятида 92 ҳолат қайд этилди. Бундан ташқари Россиядан келган 240 нафар қирғизистонликдан коронавирус аниқланган.

Бугунги кунда касалхоналарда 670 нафар бемор даволанмоқда — уларнинг ичида 24 киши жонлантириш бўлимига ўтказилган. Шунингдек коронавирусни юқтирган, аммо касаллик белгилари кузатилмаган 6440 нафар бемор уй карантинига олинган. Охирги сутка ичида 2479 таҳлил ўтказилган.