Вице-спикер Касималиева пневмонияга чалиниб даволанаётганини айтди

306

Вице-спикер Аида Касималиева ўзининг фейcбук саҳифасида икки ҳафта олдин касаллик белгиларини сезиб, коронавирусга тест топширганлигини айтди. У салбий натижани кўрсатган.

«Мен дарҳол уйдан чиқиб, изоляция қилиб ёлғиз қолдим. 26 июнда тестдан ўтиб, 29 июнда у терс бўлиб чиққан.  Аммо 4-июлда КТ икки томонлама пневмонияни кўрсатди», — деди у.

Унинг айтишича, «барча қийинчиликлар  ортда қолди».

«Шифокорнинг назоратида мен барча дориларни олдим, қийинчилик ортда қолди деб айта оламан. Мен касални осон ўтказдим демайман, аммо ўпкани ўз вақтида текширтирдим», — деб ёзган вице-спикер.

Касималиева ҳозирча изоляцияда бўлади, «бошқаларга юқтирмаслик учун кўчага чиқмаслик керак» дейди у.

Пневмония яна кўплаган сиёсатчилар ва амалдорларда аниқланган.

Икки томонлама пневмонияга собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ҳам чалинган. Бундан ташқари, унда сурункали диабетнинг II тури ҳамда юрак-коронар касалликлари ҳам бўлган.

Унинг хизмат ўрнига келган Сабиржан Абдикаримовдан ҳам пневмония тасдиқланган.

Шунингдек касаллик депутат Бактибек Турусбековда, экс-депутат Камчибек Ташиевда ҳамда собиқ президент Алмазбек Атамбаевда ҳам аниқланган.

Пневмонияга чалинган депутат, собиқ спикер Чинибай Турсунбеков 7-июлда вафот этди.

Шифокорлар ҳозирги пневмония COVID-19нинг оғир тури деб ҳисоблашади.