Баткенда коронавирус юқтириб олган 34 ёшдаги ўқитувчи вафот этди

438
Сурат: М.Муратов \ Турмуш

Боткен вилоятининг Қизил-Қия шаҳрида 2 июль куни 34-ёшли мактаб ўқитувчиси вафот этди. Марҳум мазкур вилоятда  COVID-19ни юқтириб олиб вафот этган биринчи бемор. 

Ҳукуматнинг Баткендаги мухтор вакилининг матбуот котиби Чолпон Бердиқулованинг «Клооп»га  айтишича, ўқитувчи сўнгги ўн кун давомида Қизил-Кия шаҳар касалхонасида даволанаётган эди.

«Турмуш» нашри  марҳумнинг исми Сейдибакказ Муратов эканини маълум қилди. Муратов Қизил-Киядаги «Сапат»  лицейида инглиз тилидан дарс бериб келган.

3 июль ҳолатига кўра, Баткен вилоятида 19 кишидан коронавирус аниқланди, жами 127  ҳолат қайд этилган. Унинг ичидан Covid-19 энг кўп Қизил-Кия шаҳрида аниқланган - 40 ҳолат. Мазкур вилоятда пневмониядан соғайганларнинг сони эса 42 кишини ташкил этди.

Июнь ойининг ўрталаридан бери Баткенда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошди. Шу муносабат билан маҳаллий ҳокимият санитария постлари сонини кўпайтириб, муассасалар ва ишхоналарнинг санитария ҳолатини текширмоқда.