Юрист Канат Хасанов бош прокурорни экс-премьер Абилгазиевдан жиноят иши қўзғашни сўради

401

Адвокат Канат Хасанов фейсбукда бош прокурор Откурбек Жамшитовнинг номига билдирув ёзди. У ўз мурожаатида собиқ бош вазир Муҳаммедкалий Абилгазиевга қарши жиноий иш қўзғашни сўради.

У Бишкекда карантин бўлаётгани сабаб  керакли ерга бориб ариза топшира олмаслигини,  шунинг учун  ижтимоий тармоқдаги аризасини ЖҚУРга қайд этишни илтимос қилаётганини таъкидлади.

Хасанов аризасида Абилгазиев ҳукумат етакчиси бўлиб турганда COVID-19 пандемиясининг асносида «тадбирлар комплексини олиб боришда хизмат ваколатларини қўлланиб, ҳозирги қонунга қарши ҳаракат қилиб, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганини» билдирди.

Унинг айтишича, собиқ ҳукумат етакчисининг фаолиятлари «120дан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлган, буни эса оғир жиноятлар категориясига қўшиш мумкин».

«Қирғизистон учун халқаро молия институтларидан олинган молиявий ёрдамларнинг қандай бўлиштирилганини текширилишини илтимос қиламиз, чунки “Kaktus.Media”нинг саҳифасида эълон қилинган “ПолитКлиника” сайтининг суриштирувига кўра, маблағларни бўлиштиришдапулларни ўғирлаш бўйича коррупция кўринишларининг белгилари кўриниб турибди. Агар исботланадиган бўлса Абилгазиевга, Бороновга ва шахсий фойда кўриш мақсадида пул маблағларининг ўғирланишига йўл берган бошқа бунга алоқадор одамларга жиноят ишини қўзғашни илтимос қиламиз!» — деб ёзилган адвокатнинг аризасида.

Аввалроқ коронавирус пневмонияси сабаб ўзи оғир аҳволда бўлаётган юрист Канат Хасанов фейсбук саҳифасида ҳамкасби Кайрат Загибаев вафот этганини хабар қилган. Юрист пневмонияси кучайиб кетгани сабаб вафот этган.

Канат Хасановнинг айтишича, у билан бирга ҳозирда олти адвокат оғир аҳволда.

«ПолитКлиника» нашри 1-июлда пандемия даврида ўтказилган давлат харидлари бўйича суриштирув эълон қилган. Унга кўра, шахсий ҳимоя воситалари билан тиббий ниқоблар қиммат нархда олинган — бозор нархи 2 минг сомдан ортмаган ҳимоя костюмлари 6 минг сомдан, респиратор тиббий ниқоблари эса 300-400 сомдан сотиб олинган.

Суриштирувнинг муаллифлари барча юз ниқобларининг одатдаги нархи 30 сомдан 150 сомгача эканини таъкидлашган. Шунингдек оддий тиббий ниқоблар 25 сомдан сотиб олингани айтилган.

2-июлда Финполдан президентнинг топширмаси билан журналистик суриштирувда айтилган фактлар бўйича суриштирув олиб борилаётганини билдиришган.