Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус юқтириб олишнинг янги 327 ҳолати ҳақида хабар берди. Уларнинг орасида ташқаридан олиб келинган ҳолатлар йўқ, уларнинг барчаси беморлар билан алоқада бўлганлар.
COVID-19 тасдиқланган янги ҳолатларидан 149 нафари Бишкекда, Чуйда 65, Ўшда 45, Норин вилоятида 22, Иссиқкўлда 17, Баткенда 12, Ўш ва Жалолобод вилоятларида 8 ҳамда Талас вилоятида бир нафардан қайд этилган.
Инфекция юқтириб олганларнинг 71 нафари — тиббиёт ходимлари.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги сутка ичида COVID-19 тасдиқланмаган, аммо пневмония билан хасталанган бемор қай этилганини хабар қилгани йўқ.
Сўнгги кун давомида коронавирус билан оғриган 59 бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилган. Улардан 37 нафари Бишкекда, етти нафари Жалолободда, беш киши Ўшда, учтаси Чуйда, икки нафардан Ўш ва Боткен вилоятларида, бир нафардан Норин, Боткенда ҳамда Иссиқкўл вилоятларида қайд этилган.
COVID-19тасдиқланган икки эркак киши вафот этган — бири Бишкекдаги юқумли касалликлар шифохонасида, иккинчиси эса Новқат касалхонасида. Бундан ташқари, коронавирусга топширган таҳлили тоза чиққан, аммо пневмония билан хасталанган 31 киши вафот этди.
Мамлакат бўйича коронавируси тасдиқланган 7094 ҳолат ҳамда COVID-19га топширган таҳлили тоза чиқиб, аммо пневмония бўлган 3009 бемор қайд этилган.
7094 кишининг ичидан 2 714 киши соғайиб, 78 нафари вафот этган. 4 302 киши даволанмоқда.
4 302 кишининг ичидан 670 нафаригина касалхонада, қолганлари уйда даволанмоқда. Жонлантириш бўлимида 18 киши ётибди.
Коронавируси тасдиқланмаган, аммо пневмония билан оғриган 3009 кишининг ичидан 736 киши соғайган, 2122 киши касалхоналарда даволанмоқда. Ҳозирда жонлантириш бўлимида 153 киши ётибди, 496 киши оғир аҳволда. Пневмониядан жами бўлиб 151 киши вафот этди.
Коронавирус юқтиришнинг ва пневмония билан хасталаниш ҳолатлари — бу расмий маълумотлар, бу шифокорларга мурожаат қилганларнинг сони. Кўплаб одамлар симптоми сезилмаган ҳолда хасталанмоқда ёки тиббий ёрдам олмай уйда даволанмоқда.