Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг сони 5735га етди — бир суткада 439 ҳолат қайд қилинди

375

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 1-июлдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 439 ҳолати қайд этилганини билдирди. Бу рекорд кўрсаткич.

Уларнинг ичидан:

Бишкек шаҳридан — 195;

Чуй вилоятидан — 175;

Жалолобод вилоятидан — 24;

Ўш шаҳридан — 5;

Талас вилоятидан — 12;

Ўш вилоятидан — 5;

Норин вилоятидан — 10;

Боткен вилоятидан — 13 кишилан коронавирус аниқланди.

Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 5735га етди. Касалликдан 62 киши вафот этиб, 2443 бемор соғайиб уйига чиқарилган.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 2197. Чуй вилоятида эса — 1047, Ўш шаҳрида — 656, Ўш вилоятида — 489, Норин вилоятида — 494, Жалолободда — 360, Иссиқкўлда — 119, Боткенда — 90 ва Талас вилоятида 77 ҳолат қайд этилди.

Касалхоналарда 750 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 19 киши жонлантириш бўлимида. Уй карантинига 2480 киши олинган.