Охирги кеча-кундузда коронавирус юқтирган 5 киши вафот этди

372

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 1-июлдаги брифингда коронавирус юқтирган яна беш бемор вафот этганини билдирди.

Республика юқумли касалликлар клиникасида икки киши — улар 67 ва 57 ёшда бўлган, Бишкекдаги Қирғиз-турк шифохонасидан 72 ёшдаги киши, Норин вилояти қўшма касалхонасидан 60 ёшдаги киши, Чуй вилоятининг Москва ҳудудий касалхонасидан 70 ёшдаги киши.

«Марҳумларнинг сурункали касалликлари ҳам бўлган. Шу сабабдан коронавирусдан вафот этди дейиш бир оз тўғри бўлмай қолади. Коронавирус бошқа касалликларни ўтказиб юбориши мумкин, шу сабаблан ўлимга дучор бўлишади», — деди Каратаев.

Шу билан COVID-19 юқтириб вафот этган беморларнинг сони 62га етди, уларнинг орасида уч тиббиёт ходими ва бир ўқитувчи бор. Қирғизистонда 1-июлга келиб коронавирус умумий 5735 кишига юқди. Унинг 2443 нафари соғайиб касалхонадан чиқарилди.