Бир суткада яна 49 тиббиёт ходимларидан коронавирус топилди

350

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадемин Каратаев 1-июлда ўтказилган брифингда сўнгги бир кун ичида яна 49 тиббиёт ходимида коронавирус аниқланганини билдирди. Охирги суткада тўрт нафар шифокор соғайиб касалхонадан чиқарилган.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 879га етиб, уларнинг 446 нафари соғайиб, шифохоналардан чиқарилди.

Коронавирусга қарши курашаётган вақтда касалликни юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом компенсация тўлайди. Компенсация тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир вазиятини текшириб чиқади.

Ҳозирда Ўш вилоятидаги 41 нафар тиббиёт ходимига компенсация тўлашга қарор қилинган. Комиссия аъзоларининг сўзларига кўра, компенсация тўлаш шу ҳафтада бошланиши керак эди.

Бундан ташқари, президент «Тиббий ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонунга фавқулодда вазиятлар ва фавқулодда ҳолатлар режими пайтида тиббий ходимларнинг меҳнат шароитларини аниқлаб берувчи ўзгартиришларни маъқуллади. Шунингдек, инқирозли вазиятларда ишлашда хавф остида бўлган шифокорлар компенсация олиши ҳуқуқига эга.