Икки хусусий лаборатория коронавирусга таҳлил ола бошлайди, аммо улар ҳозирча тайёр эмас

391

1 июлда ўтган брифингда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев «Аквалаб» ва «Экспресс плюс» хусусий лабораторияларига COVID-19га ПЗР ҳамда ИФА тест олишга рухсат берилганлигини билдирди.

«Ўша ерга мурожаат қила оласизлар, улар ўтказишади», — деди Каратаев.

Ўринбосарнинг айтишича, ПЗР-таҳлилнинг қиймати 1600 сомни ташкил қилади.

Лабораториялар нима дейди?

«Аквалаб»дан «Клооп»га лаборатория керакли реагентлар йўқлиги учун ҳозирча тест ўтказишга тайёр бўлмаганини хабар қилишди.

«Биз ҳозирча коронавирусга таҳлил ўтказмаймиз. Расмий рухсат берилди, аммо бизда ҳозир реактивлар йўқ», — деб билдирилди лабораториядан.

Лабораториядан тестнинг нархи реактивлар олингандан кейин аниқ бўлиши қўшимча қилинди.

«Таҳлилнинг баҳоси айни (1600 сом) қийматда бўлиши мумкин, аммо ҳозирча лабораториянинг маъмуриятидан расмий маълумот олганимизча йўқ, тестнинг нархини бизга айтишгани йўқ», — деб таъкидлашди «Аквалаб»дан.

Бизга «Экспресс плюс» лабораториясидан ҳам ҳозирча улар тест ўтказишга тайёр эмаслигини, чунки тест учун тизим олмаганини билдиришди.

«Биз тизимларга буюртма бердик — у таҳлил юргизувчи тўплам, ҳозирча қўлимизга текгани йўқ. Менимча 10 [июлга] қадар уларни олиб қоламиз. Шундан кейин бошлаймиз», — деб айтишди лабораториядан.

Лаборатория ходимининг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларга маълум бир тест-тизимлари билан ишлашни тавсия қилган.

«Тестнинг нархини ҳисоблаганимизча йўқ, тизимларни олишимиз билан ҳисоблаймиз», — деб таъкидлашди «Экспресс плюс»дан.

ССВнинг рўйхати бўйича таҳлил топшириш

COVID-19га тест ўтказишга рухсат берилган хусусий лабораторияларнинг биринчиси «Бонецкий лабораторияси» бўлган, аммо таҳлилни жисмоний тартибда топшириб бўлмайди.

Лаборатория Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рўйхати бўйича тиббиёт ходимларини, куч тизимларини, жумладан давлат идораларининг ходимларини тестдан бепул ўтказади. Бу рўйхатларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фикрига кўра, юқори хавф гуруҳига кирган одамлар бор.

Шунингдек «Бонецкий лабораториясия»да «олдиндан ёзилув бўйича» корпоратив мижозлар учун пулли тест ўтказишади.

1 июлга келиб Қирғизистонда коронавирусга чалинган 5735 киши қайд этилган. Уларнинг ичидан 62 киши вафот этиб, 2443 киши соғайиб, касалхоналардан чиқарилган.