Ўшда коронавирус юқтириб олган яна бир шифокор вафот этди

326

30 июнда Ички ишлар вазирлигининг тиббий марказининг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича ординатор-врачи Жамал Тазабекова вафот этди.

Ўш вилоят ИИБининг матбуот хизмати билдиришича, Тазабекова коронавирус юқтириб олиб 22 июнида Ўш шаҳар касалхонасининг юқумли касаллар бўлимига ётқизилган.

«71 ёшдаги Тазабекова хизмат вазифасини бажариш асносида COVID-19 касалини юқтириб олган. Ҳозирги вақтда марҳумнинг жасадини санитар қоидаларини сақлаш билан дафн қилиш маросими уюштирилмоқда», — деб ёзилади маълумотда.

Тазабекова Иссиқкўл вилоятининг Боконбаев қишлоғида туғилган, «Қирғизистон Республикасининг хизмат кўрсатган шифокори» номининг эгаси. У 1982 йилдан бошлаб ИИВнинг тиббий марказининг Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг тиббиёт хизматининг касалхона ва даволаш марказининг ординатор-шифокори бўлиб ишлаб келган.

Бунга қадар коронавирус юқтирган Бишкекдаги №3 Оилавий тиббиёт марказининг оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси Жузумкан Кокумбаева вафот этган. Шунингдек Covid-19га чалинган Ўш вилоятининг Қора-Қулжа тумани оилавий тиббий марказининг фтизиатри Алберт Исмаилов 59 ёшида вафот этган. Марҳумларнинг оиласига ҳукумат миллион сомдан компенсация тўлаб берди.

Коронавирусга қарши курашаётган вақтда касал юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сон товон тўлайди, вафот этган тиббиёт ходимлари оиласига берилувчи компенсациянинг қиймати 1 млн сом. Товон тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир ҳолатини ўрганади.

30 июнга келиб мамлакат бўйича коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 830га етди. Уларнинг 442 нафари ўпка касалидан соғайди.