Бишкек шаҳар №2 туғруқхонасида янги туққан аёл вафот этди. У COVID-19га чалинган

40

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи Раиса Асилбашева марҳум етти ойлик ҳомиладорлик вақтида касалхонага тушганини «Клооп»га билдирди.

«У вируснинг кўринишлари билан тушган, туғруққа жарроҳлик йўли билан рухсат берилиб, икки чақалоқ чала туғилиб, ҳозир иккиси боқиб ўстиришнинг иккинчи босқичида бўлмоқда», — деди Асилбашева.

Шунингдек Асилбашева ПЗР-тестнинг иккиси аёлда коронавируснинг терс натижасини кўрсатиш билан у вафот этишдан аввал топширган учинчи тести ижобий бўлиб чиққанини қўшимча қилди.

«Операциядан кейин унда пневмония кучайиб кетди. Биз уни тирик олиб қололмадик. У бешинчи суткада ўпка етишмовчилигидан вафот этди», — деб айтиб берди Асилбашева 24.kg ахборот агентлигига.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, №2 Клиника туғруқхонасида COVID-19 ташхиси тасдиқланган 27 ёшдаги аёл вафот этган. Аёлнинг вафот этгани ҳақидаги маълумот 30-июннинг статистикасига қўшилди.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери COVID-19га чалинган 57 бемор вирустга енгилди.

30-июнга келиб республика бўйича коронавирус юқтиришнинг 5 296 ҳолати қайд этилди. 2 370 киши соғайиб стационарлардан чиқарилган, 721 бемор ҳозирда даволанмоқда.