Чуй вилоятининг ЙХХХББсининг матбуот хизмати 30-июнда Бишкек — «Манас» аэропорти йўлида таҳминан соат 10:40да «Audi C4» машинасининг ҳайдовчиси велосипед бошқарган икки кишини уриб кетганини «Клооп»ги билдирди.
Идоранинг маълуомти бўйича, велосипед минганлардан бири ўша ерда вафот этиб, иккинчиси оғир жароҳатлари билан касалхонага етказилган.
Воқеанинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум, йўл ҳалокатининг тафсилотлари аниқланмоқда. Милиция ходимлари ҳайдовчини қўлга олишган.