Мамлакатнинг иқтисодий аҳволи оғир бўлганидан ФҲ режими ҳозирча киргизилмайди — Жээнбеков

323

Президент Сооронбай Жээнбеков 30 июнда парламентда янги ҳукумат аъзоларининг қасамёдини қабул қилгандан кейин нутқ сўзлади. У коронавирус пандемиясидан кейин юзага келган иқтисодий аҳвол оғир бўлаётгани туфайли ҳукумат ҳозирча карантин чоралари билан чекловларни киргизмаслигини айтди.

«Чекловлар орқали тартибни таъминлаш имкониятлари бор. Аммо қайтадан карантин режимини киргизиб, ҳозирча вазиятни куч билан назоратга олмаймиз. Иқтисодий фаолият чекланмаса ҳам, санитария чекловлари олингани йўқ. Фуқаролар, тадбиркорлар эпидемиология хавфсизлигининг барча меъёрларини қаттиқ сақлашга масъул», — деб билдирди президент.

Президент янги ҳукуматнинг мамлакатда вазиятни тез орада тузата олувчи «антикризис ҳукумати» бўла олишига ишонишини айтди.

«Кимнинг ким экани, индамай қилаётган иши ҳам, қуруқ сўзи ҳам шундай даврда билинади», — деб ҳисоблайди Жээнбеков.

Жээнбеков фавқулодда ҳолат олингандан бери касални юқтирганларнинг сони кўпаяётганини, бунинг асосий сабаби тиббий талабларни бажармаслик эканини билдирди.

“Кўп одамлар қатнашган тўй-маъракаларни, аҳоли кўп тўпланган бошқа тадбирларни ўтказиш қайтадан бошланди. Бу касалнинг хавфи жиддий эканига кўплаган фуқароларимиз ҳали ҳам аҳамият беришмаяпти. Айримларнинг «касаллик йўқ, бу — сиёсат» деганларига эл ишониб, одамлар ёлғон гапнинг қурбони бўлиш хавфида”, — деди президент.

Давлат етакчиси қирғизистонликларга мурожаат қилиб, «халқнинг соғлигига бепарволик қилиб, аҳолига душманлик қилмасликни» илтимос қилиб, бундан ташқари, «айрим ватандошлар билан оммавий тадбирларни, тўйларни ўтказа бошлашганини» миллатнинг соғлигига ва хавфсизлигига қилинган хиёнат деб атади.

«Барча ҳукумат бутоқлари бирлашиб, барча халқ коронавирус инфекциясини бартараф қилишга бор саъй-ҳаракатини кўраётган бўлса, ҳеч кимни кўзга илмай тўй ўтказганларда уят, халқни ҳурмат қилиш ҳислари бўлмагани афсуслантиради», — деди Жээнбеков.

У Республика штабини эпидемиологик талабларни бузганларни жавобгарликка тортишни ва вазиятнинг оғирлашиб бораётганига сабабкор бўлган бундай тўй-тадбирларга расмий равишда тақиқлашга чақирди.

У Қирғизистонда фавқулодда вазият режими ҳали олинмаганини, коронавирусга қарши курашиш учун жавобгарлик комендатурадан маҳаллий ҳокимиятларга ўтганини (ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакилларига, шаҳар мерларига, туман ҳокимларига ва қишлоқ ҳокимияти раҳбарларига) эслатиб ўтди.

ФҲ режимини қайта киргизиш масаласи ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадемин Каратаев 25 июнда коронавирусга қарши курашиш бўйича республика штабида ФҲ режимини қайтадан киргизиш имконияти кўрилишини билдирган.

Эртасига премьер-министр Кубатбек Боронов Штабнинг йиғинида ҳукумат бундай вазиятга олиб келмаслик учун барча саъй-ҳаракатини сарфлайди деб айтган.

Фавқулодда вазият режими Қирғизистонда коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 22 мартида киргизилган.

24 мартдан 11 майга қадар Бишкек, Ўш, Жалолобод шаҳарларида, шунингдек Новқат, Сузоқ, Қорасув ва От-Боши туманларида фавқулодда аҳвол режими ишлаган.

ФҲ режими олингандан кейин Қирғизистонда янги юқтирганларнинг ҳам, вафот этганларнинг ҳам сони бир қанча ўсиб кетди. Сўнги ҳафтада вафот этганлар ҳақида ҳар куни хабар қилмоқда, уларнинг сони 57 кишига етди. Жами бўлиб мамлакатда 30 июнга келиб 5 296 юқтириш ҳолати қайд этилди, 2 562 киши соғайди, 2 677 бемор касалхонада.