Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 29-июндаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 269 ҳолати қайд этилганини билдирди.
Уларнинг ичидан:
Бишкек шаҳридан — 138;
Чуй вилоятидан — 43;
Жалолобод вилоятидан — 26;
Ўш шаҳридан — 23;
Иссиқкўл вилоятидан — 16;
Талас вилоятидан — 9;
Ўш вилоятидан — 6;
Норин вилоятидан — 4;
Боткен вилоятидан — 4 кишидан коронавирус аниқланди.
Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 5017га етди. Касалликдан 50 киши вафот этиб, 2294 бемор соғайиб уйига чиқарилган.
Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 1915. Чуй вилоятида эса — 696, Ўш шаҳрида – 650, Ўш вилоятида – 484, Норин вилоятида – 474, Жалолободда – 329, Иссиқкўлда – 111, Боткенда – 68 ҳамда Талас вилоятида 51 ҳолат қайд этилди.
Чет ўлкадан келган қирғизистонликларнинг орасида эса 240 кишидан коронавирус аниқланган.
Касалхоналарда 716 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 88 нафари оғир аҳволда, 26си жонлантириш бўлимида. Уй карантинига 19 606 киши олинган. Бир сутка ичида 2722 таҳлил ўтказилди.
Бир сутка ичида эса коронавирусдан яна 52 бемор соғайди.
Бишкек шаҳридан ва Талас вилоятидан олтидан, Ўш шаҳридан 21, Чуй вилоятидан ўн уч, Ўш ва Боткен вилоятларидан уч нафардан беморнинг коронавирусга қайтадан топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатди. Мамлакат бўйича эса касални енганларнинг сони 2294 кишини ташкил қилади.