Бир суткада яна 44 тиббиёт ходимидан коронавирус топилди

345

Республика штаби 29 июнга келиб Қирғизистонда бир суткада коронавирус яна 44 нафар тиббиёт ходимидан аниқланганини хабар қилди.

Бишкек шаҳридан 23, Чуй вилоятидан ўн тўрт, Иссиқкўл вилоятидан тўрт, Жалолобод вилоятидан икки, Норин вилоятидан бир шифокор ўпка касалига чалинди. Ўн бир нафар тиббиёт ходимнинг коронавирусга қайта топширган таҳлили терс натижа кўрсатиб, уйига чиқарилди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 783га етиб, уларнинг 431 нафари ўпка касалидан соғайган. Икки тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этди.

Улардан бири Бишкекдаги №3 Оилавий тиббиёт марказининг оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси Жузумкан Кокумбаева. Иккинчиси эса Ўш вилоятининг Қора-Қулжа туманининг оилавий тиббиёт марказининг фтизиатри Алберт Исмаилов. Марҳумларнинг оиласига ҳукумат миллион сомдан компенсация тўлаб берди.

Таъкидлаб ўтсак, коронавирусга қарши курашаётган вақтда касал юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом товон тўлайди, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига берилувчи компенсациянинг қиймати 1 млн сом. Товон тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир ҳолатини текшириб чиқади.

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 29 июнга келиб 5017га етди. Уларнинг ичидан 50 нафари вафот этиб, 2294 киши соғайди.