Президент аппарати ходимларининг орасида 8 кишидан коронавирус топилди — улар беморлар билан алоқада бўлган. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.
«Таъкидлаб ўтсак, бу касалнинг тавсифини ва биринчи таҳлилдаги шубҳали ҳолатларни ҳисобга олиб барча ходимлардан қайтадан таҳлил топширади, унга кўра, натижалар ўзгариши мумкин», — деб ёзилган билдирувда.
Коронавирусга чалинган ходимларда касаллик аломатлари йўқ бўлгани учун улар уй шароитида даволанмоқда. Аппаратнинг аксарият ходимлари эса масофадан ишлаш тартибига ўтди.
Коронавирус ва Ғалаба куни
Бунга қадар, 24 июнда, президент Сооронбай Жээнбеков билан бирга Россиянинг Москва шаҳрига бор делегациясининг икки аъзосидан коронавирус аниқланган. Шу сабабли давлат раҳбари Улуғ Ватан урушининг 75 йиллигини нишонлаш тадбирларига қатнашмай, Бишкекка қайтган.
Кейинчалик президентнинг коронавирусга топширган таҳлили тоза чиққани хабар қилинди. Жээнбеков уч кун изоляцияда бўлади.