30-июнга Жээнбеков билан Путиннинг учрашуви режалаштирилганмиди?Икки президентнинг матбуот хизматининг билдируви турлича бўлмоқда

87

Президент Сооронбай Жээнбеков Москвадаги Ғалаба парадига қатнаша олмай қолган, чукни у билан ҳамрохликда борган делегациянинг икки аъзосида коронавирус аниқланган. Шу билан бирга  Жээнбековнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви ҳам бўлмай қолиб, улар телефон орқалигина гаплаша олган.

Қирғизистон президентининг матбуот хизматидан Путин ва Жээнбеков 30-июнда Ржев шаҳрида учрашиши керак бўлганини ҳам билдирган. У ерда 1941-1945-йилларда Улуғ Ватан урушида вафот этган қирғизистонлик ҳарбийларни эсдалигининг расмий очилиши режалаштирилган.

Сооронбай Жээнбековнинг аппарати бу  ҳақда рус тарафнинг таклифига таяниб билдирган.

Россиядан нима дейишди?

Россия томони эсдаликнинг очилишига Жээнбековнинг иштироки режалаштирилмаганини хабар қилди. Бу ҳақда 25-июнда журналистлар билан учрашув вақтида Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков билдирди. Журналистлар ундан Ржевск туманидаги президент иштироки билан ўтувчи ва меҳмон бўлиб Қирғизистоннинг етакчиси келувчи эсдаликни очиш тадбирини жилдириш мумкинлиги кўриб чиқиладими деб савол беришган.

Бунга жавобан Песков журналистлар тадбирга Жээнбековнинг иштироки режалаштирилгани ҳақидаги маълумотни қаердан олишганини сўраб қизиққан.

«Йў, бундай ҳеч нарса режалаштирилмаган... Бундай режа бўлмаган. Тўғри 30-июнда Совет аскарининг мемориали очилади, ҳа, чиндан ҳам Ржев туманида. Президент бу тадбирга боришни режалаштирмоқда. У жуда аҳамиятли монумент, мемориал. Тўғри, чиндан ҳам бу куннинг мемориал аҳамиятини баҳоламай қўйиш жуда қийин», — деган у журналистларга.

Сооронбай Жээнбеков делегациясидаги икки кишидан коронавирус аниқлангани сабаб Ғалаба парадига қатнаша олмай қолган.

Жээнбеков Москвадан Бишкекка ўша куни 24-июнда қайтиб келган. Унинг коронавирусга топширган таҳлили тоза чиққани билан у келиши билан уч кунлик изоляцияга кетган.