Ўш шаҳар мэриясининг ходимидан коронавирус аниқланди

57
Сурат: Сергей Алли

Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров 26-июнда мэриянинг бир ходимида коронавирус аниқланганини хабар қилди.

«Вирусга чалинган ходим билан алоқада бўлган ҳар бир киши обсервацияга олинди.  Шаҳар мэрияси аппаратининг ходимлари масофани сақлаган ҳолда кучатилган тартибда ишлайди», - деб ёзди Абсаттаров.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 июнда мамлакат бўйлаб 250 кишига коронавирус ташхиси қўйилганлигини билдирган  - янги ҳолатларнинг 47си Ўшда қайд этилди.

Жами бўлиб, иккинчи пойтахтда COVID-19га чалинган фуқароларнинг сони 500га етди - бу мамлакат бўйича учинчи кўрсаткич. Уларнинг орасида 171 бемор касалликдан даволаниб, тўрт киши коронавирусдан вафот этган.

Аввалроқ Ўш шаҳридаги коммунал корхоналарнинг бирида 10 нафар ходим коронавирусга чалингани маълум бўлган. Мазкур ишхонанинг ходимлари обсервацияга олиниб, унинг фаолияти тўхтатилган.