Қирғизистонда коронавирус 3519 кишига юқди. Бир суткада янги 163 ҳолат аниқланди

379

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 23-июнга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 163 ҳолати қайд этилди:

  • Бишкек — 94;
  • Чуй вилояти — 22;
  • Ўш — 16;
  • Ўш вилояти — 9;
  • Баткен вилояти — 1;
  • Жалолобод вилояти — 13;
  • Талас вилояти — 1;
  • Норин вилояти — 7.

Шундай қилиб Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 3519га етди. Касалликдан 41 киши вафот этиб, 2054 бемор соғайиб уйларига чиқарилган.

Ҳудадлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 1242. Чуй вилоятида — 467, Ўш вилоятида – 351, Ўш шаҳрида – 378, Жалолобод вилоятида – 246, Баткен вилоятида – 44, Норин вилоятида – 457, Иссиқкўл вилоятида – 60 ҳамда Талас вилоятида 34 ҳолат қайд қилинди.

Чет ўлкадан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишидан коронавирус аниқланган.

Касалхоналарда 607 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 45 нафари оғир аҳволда, 10 нафари жонлантириш бўлимида. Уй карантинига 14 148 киши олинган. Бир сутка ичида 4520 таҳлил ўтказилди.