Қирғизистонда коронавирус юқтириб вафот этганларнинг сони 41га етди

381

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратев 23-июндаги брифингда коронавирус юқтирган яна бир бемор вафот этганини билдирди.

У Бишкек шаҳридаги Қирғиз-турк касалхонасида даволанаётган бўлган. Марҳум 56 ёшда эди.

«Бемор касалхонага оғир аҳволда келиб шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди», — деди Каратев.

Шу билан COVID-19дан вафот этган беморларнинг сони 41га етди, уларнинг орасида икки тиббиёт ходими ҳамда бир ўқитувчи бор. Қирғизистонда 23-июнга келиб коронавирус жами 3519 кишига юқди. Унинг 2054 нафари соғайиб касалхонадан чиқарилди. Ҳозирда 607 киши даволанаётган бўлса, уларнинг ўн нафари жонлантириш бўлимида.