Видео: Ўзганнинг 19 ёшдаги турғуни  халинчакдан қулаб тушиб вафот этди

418

Ўзган шаҳрининг 19 ёшдаги турғуни сайлгоҳлардан биридаги халинчакдан қулаб тушиб вафот этди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш вилоят ИИБидан билдиришди.

Ҳалокат бўлган куни тасвирга олинган видеодан бир неча халинчакда қаттиқ тезликда икки кишининг ўйнаётганини кўриш мумкин. Бир оздан кейин дам олувчилардан бири қулаб тушган.

Идоранинг матбуот котиби Жениш Аширбаевнинг айтишича, воқеа 20-июнда соат кечки ўнларда юз берган. Ҳалокатга учрагантүнкү он чамасында орун алган. Бахтсиз ходисага учраган Ўзган шаҳрининг турғуни олган жароҳати сабаб Ўзган туман касалхонасида вафот этган.

«Марҳумнинг яқинлари жасадни экспертизага беришдан бош тортишди. У ерда хавфсизлик камарини тақиши керакмиди ёки яна бошқа масалалар бўйича дам олиш жойининг эгасига махсус текширувларнинг натижасига кўра чора кўрилади», – деди Аширбаев.