Жогорку Кенешнинг икки депутати ва уч ходими COVID-19га чалинди

369

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 22-июнда парламентнинг айрим депутатларида коронавирус аниқланганини хабар қилди. Аммо вазир уларнинг аниқ сонини ва исм-фамилиясини айтишдан бош тортди.

Жогорку Кенешнинг матбуот котиби Ибраим Нуракун ўғли бу маълумотни тасдилқб, икки депутатда ҳамда парламентнинг аппаратида ишлаган уч ходимида COVID-19 аниқланганини билдирди.

«Инфекция юқтирган депутатлар ҳамда аппарат ходимларининг исмларини атай олмаймиз. Чунки, бу уларнинг шахсан ўзига тегишли маълумот. Уларнинг айримлари олисда яшаган қариндошларини, ота-оналарини хавотирлантиришни истамайди. Беморларнинг бари изоляцияга олинган», — деди Нуракун ўғли.

Матбуот котиби сўнги вазият Жогорку Кенешнинг ишига ҳозирча таъсир этмаслигини қўшимча қилди. Депутатлар ва парламент аппаратанинг ходимлари таҳлил топшириб бўлгани йўқ.

Бунга қадар 19-июнда коронавирус Ибраим Нуракун ўғлининг ўзидан топилган. Депутат Элвира Сурабалдиева эса Жогорку Кенешнинг депутатлари коронавирусга таҳлил топширишини билдирган.

Эртасига COVID-19 «Кыргызстан» фракциясининг депутати Бейшенали Нурдиновдан аниқлангани маълум бўлган — у спикер Дастан Жумабековдан ташқари деярлик барча депутатлар билан алоқада бўлган.

Спикер Жумабеков ва вице-спикер Аида Касималиеванинг коронавирусга топширган таҳлиллари эса терс натижа кўрсатди.

Аммо «24.kg» нашри 22-июнда коронавирус 5 депутатдан аниқланганини ёзди. Нашрнинг маълуомти бўйича, улар  КСДП, «Онугуу-Прогресс» ҳамда «Бир Бол» фракцияларининг депутатлари.