Қирғизистонда коронавирусдан 37 киши вафот этди. Янги икки ҳолат қайд этилди

375

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 21-июндаги брифингда коронавирусдан яна икки бемор вафот этганини билдирди.

Марҳум 51 ёшда бўлган. У Бишкек шаҳридаги Темир йўл касалхонасида даволанаётган эди. Усонбаевнинг айтишича, вафот этган фуқаро ўн кунга яқин мустақил даволаниб, касалхонага аҳволи оғирлашиб кетгандагина келган.

«Марҳум ўзининг айтиши бўйича чет элларга чиқмаган, жамоат жойларига ҳам кўп бормаган. Фақатгина касалхонага кеч мурожаат қилган. Вафот этган иккинчи бемор эса 1974-йили туғилган, у аёл Иссиқота туманида даволанаётган эди. Марҳум бунгача тубёркулез билан хасталаниб юрган ва ўзининг туманида қанд диабети билан оғриб рўйхатда турган. Бундан ташқари икки бемор ҳам шифокорларнинг ҳаракатига қарамай жонлантириш бўлимида вафот этди», — деди Усонбаев.

Шу билан COVID-19дан вафот этган беморларнинг сони 37га етди, уларнинг орасида икки тиббиёт ходими ва бир ўқитувчи бор.

Қирғизистонда 21-июнга келиб коронавирус жами 3151 кишига юқди. Унинг 2011 нафари соғайиб касалхонадан чиқарилди. Ҳозирда 525 киши даволанаётган бўлса, уларнинг ўн бири жонлантириш бўлимида.