Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 21-июндаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 170 ҳолати қайд этилганини билдирди.
Бишкек шаҳридан 56, Чуй вилоятида 43, Ўш шаҳридан ўн тўрт, Ўш вилоятидан 22, Боткен вилоятидан бир, Жалолобод вилоятидан ўн тўққиз ва Иссиқкўл вилоятидан ўн беш ҳолат аниқланди.
Шундай қилиб Қирғизистонда коронавирус юққанларнинг сони 3151га етди. Касалдан 37 киши вафот этиб, 2011 бемор шифо топиб уйларига чиқарилган.
Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд қилинди — 1066. Чуй вилоятида коронавирус 412 кишидан топилди. Норин вилоятида – 431, Ўш шаҳрида – 337, Ўш вилоятида – 322, Жалолобод вилоятида – 225, Иссиқкўл вилоятида – 50, Боткен вилоятида – 41 ҳамда Талас вилоятида 27 ҳолат қайд этилди.
Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавирус аниқланган.
Касалхоналарда 525 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 35 нафари оғир аҳволда, ўн бири жонлантириш бўлимида. Ўлка бўйича уй карантинига 12 мингдан ортиқ киши олинган. Бир сутка ичида 4334 таҳлил ўтказилди.