Қирғизистонда коронавируснинг янги 192 ҳолати қайд қилинди — уларнинг деярлик ярми Бишкекда

348

Ўтган сутка ичида Қирғизистонда коронавирус инфекцияси яна 192 кишидан топилди — уларнинг 13 нафари тиббиёт ходими. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 20-июндаги брифингда билдирди.

Янги қайд этилган ҳолатларнинг деярлик ярми Бишкек шаҳрида рўйхатга олинди — 94, уларнинг етти нафари тиббиёт ходими. Чуй вилоятида коронавирус 57 бемор ва беш тиббиёт ходимида аниқланди. Ўш шаҳрида ва вилоятда 16 ҳамда 14 янги ҳолат қайд қилинди. Иссиқкўл, Талас ва Норин вилоятларида эса икки нафардан киши COVID-19га чалинди.

Шу билан коронавирус юқтириб олган фуқароларнинг умумий сони 2981га етди — унинг 546си тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами бўлиб 1981 киши соғайиб, ўттиз беш бемор вафот этди.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида рўйхатга олинди — 1010 ҳолат. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда — 431 ҳолат. Ўш вилоятида — 300, Жалолобод вилоятида — 206, Ўш шаҳрида — 323, Чуй вилоятида — 369, Боткен вилоятида — 40, Иссиқкўл вилоятида — 35 ҳамда Талас вилоятида 27 киши касалга чалинди.

Бундан ташқари, хориждан келган қирғизистонликларнинг ичидан 240 кишида коронавирус аниқланди.

Ҳозирда касалхоналарда 498 киши даволанмоқда — уларнинг 30 нафари оғир аҳволда, беш нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияга 1471 киши олинган.

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 12205ни тузди. Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 5011.