Президент коронавирус билан курашиш учун масъулиятни маҳаллий ҳукуматга юклади

366

Президент Сооронбай Жээнбеков 19-июнда Хавфсизлик кенгашининг  йиғинида эпидемиологик вазиятнинг авж олишига йўл қўймаслик учун маҳаллий ҳукуматнинг  масъулияти катта деб билдирди.

Давлат раҳбари бу ҳақда фавқулодда ҳолат режими олиниб, комендатураларнинг иши тўхташи билан бу ҳақда огоҳлантирганини айтди. Эндиликда эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши ва назорати учун вилоят етакчилари, туман ҳокимлари ва шаҳар мэрлари шахсан жавобгар бўлади.

Президент жамоат транспорти инфекция юқтиришнинг энг хавфли жойи бўлиб қолмоқда деб таъкидлади.

«Талабларни бажармаётган жамоат транспорти кампанияларига нисбатан тегишли чоралар кўрилиши керак. Ресторан, кафеларга рухсат берилган. Аммо, улар ҳам қўйилган талабларни аниқ бажаришга масъул», — деди президент.

Шунингдек у коронавирус инфекциясининг тарқалишига қирғизистонликларнинг шахсий жавобгарлиги ҳақида огоҳлантириб ўтди. Бу айниқса COVID-19 касалининг симптоми йўқ ўтаётганларга тегишли.

«Шу сабабдан жамоат жойларида юзниқоби режимини қаттиқ сақлаш, касаллик белгилари сезилса, изоляция талаблари долзарблигича қолмоқда», — деб таъкидлади Жээнбеков.

Маҳаллий ҳукуматнинг бир неча етакчиси коронавирус юқтириб олгани маълум бўлган.

18-июнда Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тагаевда коронавирус тасдиқланиб, у уй карантинига олинди.

Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органининг яна бир етакчиси ҳамда Норин вилоятининг биринчи вице-мэри Давид Курманов коронавирусдан даволаниб касалхонадан чиқди.

У 18-майда Норин шаҳар касалхонасига ётқизилган. Унда мэриянинг ва вилоят давлат администрациясининг бинолари дезинфекция қилиниб, уч кунга ёпилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17-июнда COVID-19 касаллик симптомисиз ўтаётганларни даволашнинг янги алгоритмини киргизган. Энди тиббий муассасаларга куч келтиришни камайтириш учун шифокорлар уларни уй карантинига жўнатиб туради, изоляция шароитининг сақланишини эса мобил илова орқали назорат қилиб туришади.

19-июнга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтирганларни аниқлаш бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди, сутка ичида вирус юқтиришнинг 132 янги ҳолати қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев кўп ҳолатда коронавирус юқтиришнинг манбалари номаълум бўлаётганини билдирган.

Мамлакатда COVID-19 юқтиришнинг жами 2 789 ҳолати қайд қилинди. Стационарларда 544 бемор даволанмоқда, пандемия вақтида касалликдан жами 1 961 киши шифо топиб, 32 киши вафот этган.