«Ҳаммангиз жарима тўлашингиз керак.» Президент ҳукуматни санитария қоидаларини бузгани учун танқид қилди

365

Президент Сооронбай Жээнбеков 19-июнда Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида собиқ бош вазир Муҳаммадкалий Абилгазиевни кузатиш вақтида санитария қоидаларини бузганлиги учун барча ҳукумат аъзолари жаримага тортилиши керак деб билдирди. Унинг айтишича, бусиз ҳам кўп одамлар «бу касалликнинг ортидан ҳукумат пул қилмоқда, бу касаллик йўқ» деган фикрларни  айтмоқда.

«Ҳукумат аъзолари тўпланиб, ижтимоий масофани сақламай, юз ниқобсиз суратга тушишди. Бу сурат бутун ўлкага тарқади. Бундай нарсалар ҳаракатларимизнинг барини йўққа чиқаради. [...] Бу  чоралар ҳукумат аппаратининг оддий ходимларига нисбатан қўлланмаслиги керак. Улар, менимча, раҳбарларининг буйруғи бўйич чиқишган. Ҳаммангиз жарима тўлашингиз керак», — деб билдирди Жээнбеков.

Собиқ бош вазир Абилгазиевни кузатишда тасвирга олинган суратни унинг матбуот котиби Адилет Султаналиев эълон қилган. Суратда 120дан ортиқ кишининг бир-бирига яқин турганини ва юз ниқоби тақмай турганини кўрса бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан коронавирус эпидемияси вақтида санитария қоидаларини сақлашни доимо талаб қилиб келади.

Суратда одамлар санитария нормаларини сақламаяпти, 50 нафардан кўп одам тўпланмоқда, юз ниқоб тақмай ва масофани сақламай юрганлар жуда кўп деб шикоят қилган янги ҳукумат етакчиси Кубатбек Бороновни ҳам кўриш мумкин.

Боронов санитария талаблари бажарилмаётганидан одамлар ўзини ҳамда бошқаларнинг соғлигини хавф остига солганидан, ҳукумат коронавирусга қарши курашнинг чораларини мураккаблаштириши мумкинлигини айтган. Масалан, 50 нафардан ортиқ одам тўпланган ресторан ва кафеларни ёпиш қарори қабул қилинган.

19-июнга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтирганларни аниқлаш бўйича навбатдаги  антирекорд қайд этилди, сутка ичида вирус юқтиришнинг 132 янги ҳолати қайд қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълуомти бўйича, мамлакатда COVID-19 юқтиришнинг умумий 2 789 ҳолати қайд қилинди. Стационарларда 544 бемор даволанмоқда, пандемия вақтида касалдан жами 1 961 киши соғайиб, 32 киши вафот этган.