Депутат Айнура Осмонова Factcheck.kg нашрини судга беришни истайди

338

«Ахборотни манипуляциялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қўллаган депутатлардан бири Айнура Осмонова 19-июндаги жамоатчилик тингловида Factcheck.kg нашрини плагиат ҳақидаги материали учун судга беришини билдирди.

Нашр «Ахборотни манипуляциялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг матнини солиштириб кўриб, у Россиянинг қонунидан кўчириб олинганини аниқлаган. Бундан ташқари, Factcheck.kg Осмонованинг қонун лойиҳасининг фойдасига қарши аргументини таҳлил қилиб кўриб, депутат ёлғон айтган деган хулосага келган.

«Плагиат деб масалан санъат ва адабиёт ишининг кўчирмаси айтилади. Ҳаёт эса ҳамма ерда бирдек, демак қонунлар ҳам ўхшаш. Мен кичкиналигимдан бери ҳеч қачон ёлғон айтмаганман. Сиз мени шунга айблаганингиз учун судга бераман», — деди у.

Фейклар билан курашга аргумент қатори Осмонова АҚШни мисол келтирди.

«Хатто Америкада ҳам фейкларга қарши кураш боради. Мен ўтган йили у ерда ўн кун ўқиб кеджим.  каршы күрөш жүрөт. Мен өткөн жылы ал жакта он күн окуп келдим.Гиёҳванд картеллари фейк аккаунтлар орқали гиёҳванд модда сотишади», — деди Осмонова.

Factcheck.kgнинш бош муҳаррири Болот Темиров Осмонованинг айтганларига жавоб бериб, қонун гиёҳванд моддаларнинг интернетда сотилишини назорат қила олмайди, фейкларга қарши эса кураш умуман бўлмайди деб билдирди.

«Нимага ёлғон айтяпсизлар? Агар истасанглар мени судга беринглар. Гиёҳванд модда деяпсизлар, унинг изига тушиш мумкин эмас, савдо мессенжерлар орқали олиб борилади. Улар доимо IP-манзилларини ўзгартириб туришади. Уларнинг изига туша олмайсизлар. Сўз эркинлиги зарар кўрмайди деяпсизлар  — бу ёлғон. Фейк аккаунтлар билар курашнинг ортига беркиниб, сайлов олдидан оғзимизни ёпишни истаярсизлар», — деб жавоб берди Темиров.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири Гулшат Асилбаева ҳам қонунни ҳимоя қилиб, бир аргумент келтирди. Унинг айтишича, оддий ҳаётдаги каби интернетда ҳам маълум бир қоидаларни сақлаш керак, фейк аккаунтлар орқали эса одамлар барча қоидаларни бузиб, жазосиз қолмоқда.

«Сиз тушунинг, биз катталарга ҳурмат қадрланувчи шарқ давлатида яшаймиз. Фейк аккаунт орқали ёзган одам бу ҳақда ўйланмайди.  [...] Интернетда ҳам қоида сақланишини талаб қилади. Кимнингдир ишига бориб олиб уни ёмонлаш ҳеч кимнинг бошига келмаса керак, фейк аккаунтлар билан одамни ёмонлашяпти. Бу ҳаммасидан ҳам осон-да. Биз ўзимизни ва бошқаларни, мамлакатимизни бу нарсадан асрашимиз керак», — деди Асилбаева.

Ушбу қонун нима ҳақида?

Қонун лойиҳасида  сайтларнинг ёки саҳифаларнинг эгалари интернетда сайтни ёки саҳифани ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тарқатиш учун фойдаланилишининг олдини олишга мажбур деб айтилади.

Провайдерлар эса фойдаланувчилар юбораётган билдирувлар ҳақидаги маълумотни  олти ой ичи сақлаши керак.

Шу билан бирга, маълумотларнинг тўғри-нотўғрилигини махсус тузилган давлат идораси томонидан текширилиши керак бўлади.

«Factcheck.kg»нинг қонунни текшируви

Factcheck.kgнинг таҳририяти «Ахборотни манипуляциялаш ҳақида»ги қонун лойиҳасини таҳлил қилиб чиқиб, мазкур қонун Россиянинг «Маълумот, ахборот технологиялари ҳамда маълумотни ҳимоя қилиш ҳақида» федерал қонун моддаларининг рерайти бўлиб ҳисобланади деган хулосага келган.

Материалда Россиянинг қонуни 2017-йили мартда Жогорку Кенешга таклиф қилинган қонун лойиҳаси билан 64%га ўхшаш деб айтилади.

Маълумот-асосномасида эса журналистларнинг фикрига кўра, манипуляция туридаги маълумот ва мантиқий хато бор.

Шунингдек Factcheck.kg Осмонованинг қонун лойиҳасининг фойдаси учун айтганларини таҳлил қилган. Депутат агар қонун лойиҳаси қабул қилинадиган бўлса сўз эркилиги зарар кўрмайди, қонун эса гиёҳванд модда сотганлар ва «вербовка қилганлар» билан курашишга имконият беради деб айтган. Шунингдек унинг айтишича, қонун лойиҳасини жамоатчилик қўллаб берган, фақат уни троллар танқид қилган.

Журналистлар қонуннинг парчаларини ва ижтимоий тармоқларни таҳлил қилиш асосида Осмонова ёлғон маълумот айтмоқда деган хулосага келишган.