Жалолобод шаҳрининг мэридан коронавирус аниқланди

39

Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тагаевдан 18-июнда коронавирус аниқланди. 19-июндан бошлаб у даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Тагаев шифокорлардан онлайн маслаҳат олиб уй шароитида даволанмоқда.

Жалолобод мэриясининг матбуот котиби Азамат Жээнбековнинг айтишича, мэрда ҳозирча касаллик симптомлари сехилгани йўқ.

«Мэр асосан ўпка касали тарқай бошлаган кундан бери жамоат жойларида, маркетларда юрди, унинг орасида обсервациялардан ҳам хабар олиб юрди. Ҳозирда коронавирусни қайси ердан юқтириб олгани аниқланмоқда. Мэр иш хонасидагина ўтирмай, ташқарида юрди. Ҳозир аҳволи яхши, ҳозирда уй карантинида ётибди», — деди Жээнбеков.

Бундан ташқари Жээнбеков мэрияда ишлаган барча ходимлардан ҳам таҳлил олиниб, уларнинг натижаси кутилаётганини қўшимча қилди. Таҳлилнинг натижасига қараб мэриянинг ишлаш тартиби ҳам ўзгариб қолиши мумкин дейди у.

19-июнга келиб мамлакат бўйича коронавирус 2789 кишига юқди.  COVID-19нинг бир сутка ичида тарқалган энг юқори кўрсаткичи эса 19-июнда қайд қилинди — 132. Жалолобод вилоятида эса ўпка касалига 206 киши чалиниб, унинг 164 нафари соғайди. Шунингдек икки киши коронавирусдан вафот этди.