Оиладаги зўравонлик учун жазони кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Депутат Исхоқ Пирматов оилавий зўравонлик учун айбдорларнинг жазосини кучайтиришни таклиф қилди. У оиладаги зўравонликка қарши курашиш учун қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни 18 июнда парламентга олиб чиқди. Кейинчалик қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди, унга 68 нафаргина депутат овоз берди.

Қонун лойиҳасига кўра, оиладаги зўравонликка ва химоя орденининг шартларига риоя қилмасликда гумон қилинганлар, гарчи томонлар ярашса ҳам, жавобгарликдан қочиб қутула олмайдилар. Шунингдек, бундай ҳолларда тузатиш ёки жамоат ишлари жазо қатори қолаверади, жарима эса бекор қилинади.

«Жарима тўлаган ҳолда айбдор одамгина эмас, оила моддий зарар кўради. Шу сабабдан биз жарима пулини бекор қилишни таклиф қиляпмиз, жавобгарлик жиноят қилган одамдагина бўлади. Тарафлар ярашган ҳолда айбдорларнинг жавобгарликдан бўшатилмагани ҳақида меъёр бўйича, бу жабрланувчи қарши ариза ёзганига ёки тарафлар ярашганига қарамай, шубҳали одам тергов ўтаётган вақтда қўлга олинган бўлади деганини англатади. Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органларида айбдорларни тергов вақтида қамоққа олишга қонуний асос йўқ. Ундан нари қарорни суд чиқаради, агар жабрланувчи айбланувчини кечираман деса, унда бу ҳақда судда айтса бўлади», — деб тушунтирди Пирматов.

Қонун лойиҳасида жаҳл ва эҳтиётсизлик сабаб оғир ҳамда енгил зарар келтириш бўйича моддаларида оила аъзоларининг соғлигига зиён етказиш учун жазо чорасини ёзиб қўйиш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари Пирматов Жазо кодексини янги модда билан тўлиқлашни таклиф қилмоқда. Бу моддага кўра, «соғлиқнинг узоқ муддатга бузилишини ёки умумий меҳнатга лаёқатининг учдан биридан кам бўлмаган жиддий турда доимий йўқотишга туртки бўлган вақтинчалик химоя ордерининг шартларини бузганлиги» учун беш йилдан бошлаб 7,5 йилгача муддатга озодлигидан ажратиш туридаги жавобгарлик ҳамда жазо белгиланади.

Депутатнинг маълумотига кўра, 2020-йилнинг 3 ойидагина 2,5 минг оиладаги зравонлик қайд қилинган, жабрланганларнинг 95% — аёллар.

Одамлар жанжаллашади, қайта ярашади

Депутат келтирган маълумотларга қарамай унинг кўплаган ҳамкасблари бундай тузатишларга қарши чиқишди.

Депутат Зиядин Жамалдинов қамоқда ўтириб чиққан киши хотинини кечира олмай қолади деб билдирди. Шунингдек у «агар аёл жароҳат олгани сабаб ишидан айрилиб, эри эса қамалиб кетса болаларига қаровчи» ҳеч ким йўқ бўлиб қолади деб таъкидлади.

«Мен ҳам оиланинг бузилишига қаршиман. Бу агарда соғлигига бир зиён келтирса қўлланилади. Мен ҳисоботнинг бошида атмадимми Қоракўлда бензин сочиб ёққан аёлини, Ўшда машинасига боғлаб судраган, Норинда ўлгудек калтаклаб, кейин қайноқ сувни бошига тўкиб юбориш фактларига қарши», — деб жавоб берди Пирматов.

Депутат Таалайбек Масабировга қонунга тузатишларда собиқ эр-хотинлар ҳақида айтиб ўтилгани ёққани йўқ. Пирматов собиқ турмуш ўртоқлари аёлларига алимент тўламаслик учун уларни қўрқитган бир неча ҳолатни шахсан ўзи билишини айтди.

ИИВ етакчисининг ўринбосари Алмазбек Орозаилев бу оиладаги зўравонликка кирмайди деб таъкидлаб ўтди. «Ҳа, сизда “психологик зўравонлик” деган «тушунчаси йўқ», -  деб жавоб берди Пирматов.

«Азалдан бери оилавий яраштирув деган нарса бор. Оилада жанжал бўлади, кейин ярашади. Ажрашишлар кўп бўлиб кетади», — деди депутат Талайбек Масабиров.

Исхак Пирматов аёл судда эрининг судланишини истамайман деб айтиб қўя олади, аммо қонунда зўравонлик учун жазо кўзда тутилиши керак деб жавоб берди.

«Мен унинг судланиб кетишини хоҳламайман деб судда кўрсатма бераверади. Кўзи оқиб тушаётган бўлса, қулоғи эшитмайё қолаётган бўлса, ярашгиси келса судда кўрсатма бераётиб ярашар эдим деб айтаверади ҳам-да», — деб қўшимча қилди Пирматов.

Махабат Мавлянова одамларни оиладаги зўравонлик учун қамоққа ташламаслик керак, унинг ўрнига ҳудудларда тушунтириш ишларии ўтказиш керак деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, уни олдини олиш бўйича маҳаллий органлар ишлаши керак.

Пирматов депутатларнинг барини қонун лойиҳаси билан пухта танишиб чиқишга чақириб,  у буни оқсоқоллар суди ҳамда бошқа инстанциялар ишламаётгани сабаб таклиф этганини қўшимча қилди.

«Зиёдин Жамалдинов ажойиб нутқ сўзлади. Қирғизларнинг ўз ғоялари бор, урф-одатлари бор. Агар улар жанжал қилишса, ярашишади-да. Судлаб юбориш керакми? Уларнинг фарзандларини нима иккимиз боқамизми, ўртоқ вазир ўринбосари? Аввалги қонун ҳам яхши ишлаётганди»,  — деди депутат Қамчибек Жолдошбаев.

Исхак Пирматов у одам тергов вақтидагина ушлаб турилади деб қайта жавоб берди.

«Бу тергов вақтида зўравонни жабрланувчидан иҳоталаш учун қилинган.  У кейинчалик албатта ҳукм қилиниши шарт эмас, лекин агар у хотинига бензин сочса, у ҳолда изоляция қилинсин», - дея тушунтирди депутат.

Депутат Наталья Никитенко қонун лойиҳасини қўллаб гапирди. У бу масалада оқловчи позицияга йўл берилмаслиги керак деб айтди. Унинг айтишича, депутатларнинг саволлари уни хайрон қолдирди, чунки у «зўравонлик бор ерда “оила” деган тушунча йўқ бўлади» деб ҳисоблайди.

«Биз ҳеч нарса бўлмаётгандек кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Ва биз маълум бир ҳолатларгагина реакция қиламиз. Ҳудудлардаги аёллар ҳақида ўйланиб кўрингларчию Бу қонунни қўллаб беринглар», — деди у.

Дастан Бекешев оилани бу қонун лойиҳачи эмас, зўравонлик бузади деб билдирди.

Ташаббусни депутатлар Евгения Строкова билан Айнура Аскарова ҳам қўллашди.

Оиладаги зўравонлик

Йил бошиданоқ оилавий зўравонлик сабаб аёлларнинг ўлим хабарлари пайдо бўла бошлади.  Январь ойининг ичида ИИВ  аёлларни ўлгунча калтаклаб, уларни қасддан ёқиб юборишнинг бир неча факти ҳақида хабар қилган.

Орадан уч ой ўтгандан кейин, ИИВ 2020-йилнинг биринчи кварталида оилавий зўравонликнинг сони ўтган йилнинг айни вақтида нисбатан  65% кўпайганини билдирган. Оилавий зўравонликдан жабрланган етти аёл ўлдирилган.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича 2019-йили Қирғизистон бўйича 6145 оилавий зўравонлик қайд қилинган. Оилавий зўравонликдан энг кўп аёллар жабрланган — 5 659. Эркакларнинг сони днярлик 1 1 баробар оз — 486.

Мазкур фактларнинг 649и Жиноятларнинг ва қишлмишларнинг умумий реестрида қайд қилинган. Унинг тўрти «Одам ўлдириш», 451и «соғлиққа оғир ва оғир бўлмаган зарар етказиш», олтиси «зўрлаш ва жинсий зўравонлик ҳаракатлари» моддалари билан қайд қилинган. Қолган  5496 факти Қилмишлар бўйича кодексида кўрсатилга моддалар билан рўйхатга олинган.