Бишкек ШИИБи ёнғин чиққан фастфуд жойининг ижарачиси қўлга олинганини маълум қилди. Тилсиз ёв бир кишининг вафот этишига сабабчи бўлган. Мазкур воқеа 15-июнда юз берган. Ижарачи изоляторга киргизилиб, унга нисбатан «Ёнғин хавфсизлигининг қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди.
Ёнғин Бишкекнинг жанубий қисмида чиққан. Гувоҳларнинг айтишича, зудлик билан бир неча овқатланиш жойи ва дорихона ёнган. Ёнғиндан 25 ёшдаги бола вафот этиб, дорихона, дўкон ва икки фастфуд тармоғи ёниб кетган.
«Марҳумнинг шахси аниқланди. У Бишкекнинг 6-микрорайонидаги Сухе-Батор ва Жунусалиев кўчаларининг кесишмасида жойлашган фастфуд тармоғидаги газ баллони портлаши оқибатида вафот этган. У фастфуднинг ходими эмаслигини аниқлади», - деб хабар қилинди милициядан.
Фавқулодда ҳолат вазирлиги фастфуд масканларининг аксариятида ёнғин хавфсизлигининг қоидалари сақланмайди деб айтиб келган.
Ёнғин чиқишига кўпинча газ баллонларнинг портлаши сабаб бўлади. Июнь ойида яна бир бошқа фастфуд тармоғида шу каби портлаш бўлган, аммо унда ҳеч ким вафот этмаган.
Бундан ташқари, ўтган 2019-йили пойтахтда «Антошка» деган фастфуд кафесида ҳам газ баллон портлаб, унда ишлаган бир қиз вафот этиб, 15 киши жабрланган, уларнинг ичидан етти нафари ёш болалар бўлган.
Асосий сурат: «Кактус» нашри