Депутатлар маҳаллий кенгаш ва парламент сайловини бир вақтда ўтказишни таклиф қилди

355

Депутатлар 18-июнда сайлов кампанияси билан маҳаллий кенгашга ва парламентга депутатларни сайлашни умумлаштиришни таклиф қилишди.

Таклифни депутат Жиргалбек Турусқулов киргизди. У буни мамлакатдаги эпидемиологик вазият билан асослади. У Марказий сайлов комиссиясининг етаккчиси Нуржан Шайлдабековадан қанча пул тежалишини айтиб беришни сўради.

Шайлдабекованинг айтишича, республика бюджетида парламент сайловига 560 миллион сом, маҳаллий кенгашлар учун эса — ўн баробар оз —  56 миллион сом маблағ ажратилган.

«Маҳаллий кенгашларга сайлов процессининг 40 куни ўтди. 24 млн сом фойдаланилиб, олти млн сомига келишувлар тузилди. Агар маҳаллий ва парламент сайлови бир вақтда ўтказилса маблағ тежалиши мумкин. Аммо мен сайлов процессини бошқа ҳам муҳим масалалари кўриб чиқилиб ҳисобга олиниши керк деб ҳисоблайман», — деди МСКнинг етакчиси.

Маҳаллий сайлов тўғрисидаги қонуннинг бешинчи моддасига кўра, агар маҳаллий кенгаш депутатларининг муддати 1-июндан 30-ноябргача бўлган мавсумга келиб охирлаган вақтдагина парламентнинг ҳамда маҳаллий кенгашларнинг депутатларини бир кунда сайласа бўлади.

«Аммо маҳаллий кенгашларнинг ваколатлари апрелда тугаган, шу сабабдан бари апрелга тайёрланиб, фавқулодда ҳолат сабабли тўхтатилган эди. Бу бошқа ҳуқуқий вазият», — деди Шайлдабекова.

У қонунда фавқулодда вазият вақтида сайлов ўтказишнинг тартиби ёзилмаганини, лекин маҳаллий ва парламент сайлови кампанияларининг умумий масаласини агар фуқароларнинг соғлигига хавф туғдирмайдиган ҳолатда бўлса кўриб чиқиш мумкинлигини қўшимча қилди.

Депутат Марлен Маматалиев маҳаллий кенгашлар ва парламентнинг депутатларини сайлашни бириктириш ғоясини «тўғри» деб ҳисоблайди, чунки бу сайловчиларнинг орасида коронавирус юқтириш хавфини камайтиради.

«Аҳолини қайта-қайта тўплаб, қайта-қайта тарғиб қилиб, кейин қайта овоз беришга жўнатиш эҳтиёжи йўқолади. Бу ерда масала маблағни тежаш эмас, энг асосийси — халқимизнинг хавфсизлиги», — деб ҳисоблайди депутат.

Маҳаллий кенгашга сайлов кампанияси коронавирус пандемияси сабаб 23-мартда президентнинг фармони билан тўхтатилган. Ўш ва Қоракўл шаҳар кенгашларига, шунингдек Қирғизистоннинг деярлик барча туман кенгашларига сайлов 12-апрелда ўтиши керак эди.

Парламент сайлови жорий йилнинг октябрь ойига тайинланган.