Бир кадр билан: Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши пикетнинг учинчи куни

361
Сурат: Бекжан Асилбеков

Бишкекда парламент биносининг олдида уч кундан бери аёлларга нисбатан зўравонликка қарши бир кишилик пикетлар ўтмоқда. Улар хўрланган аёлнинг видеоси эълон қилингандан кейин пикетга чиқа бошлашган. У видеода аёлининг бўйнига тош солинган ғилдиракларни илиб, сув сочиб, юзига мушлаётган киши тасвирланган. Жабрланган аёлнинг бош мияси чайқалгани маълум бўлган.

Биринчи пикет 15-июнда ўтиб, уни милиционерлар қувиб тарқатишган. Бу ҳаракати билан милиционерлар тинчлик намойишларига бўлган конституцион ҳуқуқни бузишган. Пикетни қувиб тарқатишганига қарамай унинг иштирокчилари оралиқни сақлаб, тиббий ниқобда бўлишган. Айни вақтда пикетнинг иштирокчилари ҳуқуқ тартибот органлари агрессия кўрсатишганини билдиришган. Улар зўравонликка қарши плакатларни тортиб олиб, йўқ қилишган.

Иккинчи пикет 17-июнда ўтган, аммо уни провакациячи аёл бузишга ҳаракат қилган. У тажовузкор бўлиб, тинчлик пикетининг иштирокчилари ҳужум қилиб, уларнинг плакатларини тортиб олиб, йиртган. Пикетдан олинган видеода уни «Қирғиз аёллари» ташкилотининг етакчиси Замира Мамбетова деб танитишди — у ўзи ҳар қандай норозилик акцияларига қатнашиб келади, масалан, у Туркия отиб қулатилган самолёт учун Россиядан кечирим сўраши керак деб талаб қилган.

Пикетлардан ташқари аёлларга нисбатан зўравонликка қарши онлайн-митинг ҳам бўлиб ўтган.