Видео: Бишкекнинг марказида банкни қандай қилиб тўнаб кетишди?

448

Номаълум одамлар 12 июнда соат 13:00га яқин Боконбаев ва Манас кўчаларининг кесилишидаги «Керемет банк»да (эски Росинбанк) ўғирлик қилинган.

Милицияга банкка ҳужум ҳақида эрталаб соат 13:20да хабар берилган.

«Ниқобли ва русуми номаълум тўппонча кўтарган номаълум икки киши резина таёғидан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган хавфсизлик ходимига ҳужум қилишган. Улар кассанинг кабинасидаги пул маблағларини олиб, ўғирлик қилишган. Банк ходими ёрдам тугмачасини босишга улгурган, шундан кейин 13 дақиқадан сўнг Хусусий ҳимоя агентлигининг тезкор ёрдам хизмати келган», - дейилади ИИБ хабарида.

Банкни тўнашга борганлар 700 минг сом олиб кетишган. «Ўғрилик» моддаси бўйича иш бошланди.

Видеодан кассада ишлаган аёл ўғрилар ҳақида хабарсиз кабинетга кириб, калит билан эшикни бекитиб олмоқчи бўлаётганини кўриш мумкин. Аммо унгача ўғри эшикни очиб кириб, касса ходимини тўппонча билан таҳдид қила бошлайди. Уни қоровул тўхтатишга ҳаракат қилади, аммо бундан натижа чиқмайди.

Шундан кейин ўғрилар банкнинг ходимларини хоналардан бирига турткилаб киргизиб, айни вақтда ҳисобчи билан қоровулни бир неча бор уриб, туртишган. Банкни тўнаганлар пулни олиб, чиқиб бораётган вақтда банк филиалини қулфлаб кетишган.