Қирғизистонда  коронавирус яна 87 кишидан аниқланди — жами 2372 ҳолат

457

Ўтган сутка ичида Қирғизистонда коронавирус инфекцияси яна 87 кишидан топилди — уларнинг 22си тибббиёт ходими. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 15-июндаги брифингда билдирди.

Касалнинг энг кўп янги ҳолати Бишкек шаҳрида қайд қилинди — 48. Уларнинг орасида  12 тиббиёт ходими бор. Ўш шаҳрида коронавирусга беш тббиёт ходими ва 18 киши чалинди. Шунингдек коронавирус Ўш вилоятида беш, Жалолободда уч, Иссиқкўл вилоятидан икки ва Чуй вилоятларида ўн бир кишида топилди.

Covid-19га чалинганларнинг ичидан 64 киши касаллик юқтириб олганлар билан алоқада бўлганлар. 24 нафар кишига эса касаллик қаердан юққани номаълум, ҳозирда аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 2372га етди — унинг 460 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 1813 киши шифо топди, йигирма етти бемор вафот этди.

Ҳудадлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд қилинган — 726 ҳолат. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда — 407 ҳолат. Ўш вилоятида — 255, Жалолобод вилоятида — 185, Ўш шаҳрида — 269, Чуй вилоятида — 215, Боткен вилоятида — 36, Иссиқкўл вилоятида — 31 ҳамда Талас вилоятида саккиз киши касалга чалинди.

Бундан ташқари, хориждан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавирус аниқланди.

Ҳозирда касалхоналарда 531 киши қолмоқда — уларнинг 27си оғир аҳволда, тўрт нафари жонлантириш бўлимида. Ўлка бўйича обсервацияга 2041 киши олинди.

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 10 013ни тузди. Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони  — 2278.