Сузоқда аёлини хўрлаган турғун 15 суткага қамалди. Бу воқеага парламент ва ҳукумат эътибор қаратди

419

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Бек-Абад қишлоғида эри тарафидан хўрланаётгани тасвирланган видео интернетда 12-июнда пайдо бўлиб, у жамоатчилик орасида шов-шувга сабаб бўлган. Унда таҳминан 50 ёшдаги бир эркак аёлнинг қўлини орқасига боғлаб, бўйнига тош солинган иккита ғилдиракни осиб, устига сув сепиб, юзига уриб қийнаган.

Аёлнинг бош мияси чайқалгани аниқланган. Эри хотинининг опасиникига бориб келгани учун калтаклаган. Аёлнинг ўғли онаси калтакланганини эшитиши билан келиб, уни ҳимоя қила бошлаган.  Яқинлари эса эри хотинини биринчи марта калтаклаётгани йўқ деб айтиб беришган.

Видеодан хотинини хўрлаётган кишининг «видеога ол, сабоқ бўлиши керак, кейин эслайди» деб гапираётганини эшитиш мумкин. Шундан кейин у видеони қайнсингилисига жўнатган.

«У атайлаб барини видеога олиб, менга жўнатган, қолганлари учун дарс бўлсин деб. Билсак бунгача ҳам калтаклаб юрган экан», — деб айтиб берган у.

Милиция бошида бу ишни «Оиладаги зўравонлик» моддаси бўйича қайд қилмоқчи бўлган, аммо фактларни тешириб ишнинг квалификациясини «Калтаклаб қийнаш» моддасига алмаштирган.

13-июнда эса Сузоқ туман суди мазкур шахсни 15 суткага қамоққа олиш ҳукмини чиқарган.

Назоратга олинди

Ҳукумат «Жалолобод вилоятидаги оилавий зўравонлик факти назоратга олинганини» хабар қилди.

Бу воқеа 15-июнда ҳукуматнинг қошидаги Аёлларнинг иши ва гендер тараққиёти бўйича миллий кенгашнинг йиғинида кўриб чиқилади. Аммо ҳозирча бу воқеанинг кўриб чиқилиши нимага олиб бориши номаълум.

Депутат Наталья Никитенко эса бу зўравонлик воқаесига тадқиқи ўтказиш талаби билан ҳуқуқ тартибот органларига сўров йўллаган.

«Ҳуқуқ таритиби бўйича бизнинг қўмита ва мен, аёл қатори, депутат қатори бу вазиятнинг синчковлик билан ва холис текширилишини талаб қиламан», — деди у. Никитенко билдиришича, эркак кишининг жазо олинишига эришиш билангина жим бўлмай, жабрланган аёлга психологи ва тиббий ёрдам таъминланиши керак.