Сутка ичида 78 кишидан COVID-19 чиқди. Юқтириш ҳолатларининг умумий сони — 2 286

396

Республика штаби 14-июнда COVID-19 яна 78 кишида аниқланганини билдирди. Уларнинг ичидан 50 киши Бишкекда, 13 нафари Чуй вилоятида, Жалолобод ва Талас вилоятларида беш, Норин вилоятида уч ҳамда икки ҳолат Иссиқкўл вилоятида қайд қилинган.

78 ҳолатнинг ичидан тўрттаси «ташқаридан келган» - аниқроғи, коронавирус Қирғизистонга қайтиб келган фуқаролардан топилган. Тасдиқланган ҳолатлар билан алоқада бўлганлар 39 — бу  коранавирус юқтирганлар билан алоқада бўлгани учун обсервацияга ёки уй карантинига ётқизилганлар. Аммо 35 ҳолатда вирусга чалинганлар кимдан ва қандай қилиб юқтириб олишганини айтиб бера олишмаган. Бу одамларнинг юқтириш манбаларини аниқлаш иши олиб борилмоқда.

Коронавирусга чалинганларнинг орасида шифокорлар ҳам бор.

Охирги сутка ичида 69 киши тузалиб,  касалхоналардан чиқарилди: уларнинг ичидан 36си Бишкекда, 15 нафари Норин вилоятида, тўққизи Чуй вилоятида, тўрт нафари Ўшда, уч нафари Боткен вилоятида ҳамда иккиси Ўш вилоятида. Бундан ташқари икки тиббиёт ходими касалдан тузалгани маълум.

Қирғизистонда COVID-19га чалинганларнинг умумий сони 2 286 нафарга етди, уларнинг ичидан 1791 киши тузалиб, 27 киши вафот этган, 468 киши даволанмоқда.