Яна тўққиз шифокорда COVID-19 аниқланди. Вирусга чалинган шифокорларнинг умумий сони — 438

310

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14-июнга келиб яна тўққиз нафар шифокорда коронавирус аниқланганини хабар қилди. Бу Бишкекдаги беш мутахассис, Чуй вилоятидаги уч ҳамда Норин вилоятидаги бир шифокор.

Стационарлардан эса сутка ичида икки тиббиёт ходими тузалиб чиқарилди.

Жами бўлиб ўлкада шифокорларнинг орасида коронавирус юқтиришнинг ҳолатлари 438га етди — уларнинг ичидан 341 шифокор тузалиб, икки шифокор вафот этган.

Инфекция юқтириб олган тиббиёт ходимларига 200 минг сом компенсация ажратилган, вафот этганларнинг оилаларига миллион сом берилади. Аммо кимга компенсация тўлаб берилишини комиссия ҳал қилади.