COVID-19 яна 60 кишида аниқланди — умумий 1722 ҳолат

353

COVID-19нинг энг кўп янги ҳолати Норин вилоятида қайд этилди — 32 ҳолат. Бишкек шаҳрида коронавирусга 25 киши чалинди — уларнинг икки нафари  аввалроқ Россиядан келган курсантлар. Чуй вилоятида уч ҳолат, уларнинг икки нафари Россиядан келган қирғизистонликлар.

«Бугунги кунда қайд қилинган 60 янги ҳолатдан  эллик иккитаси  алоқа қилганлар орасида аниқланди. Коронавирусга шубҳа билан қарайдиган одамлар ҳам бор, аммо яна бир марта эслатаман, бу инфекция юқумли ҳамда жуда тез тарқалади. Масалан, пойтахтдаги объектлардан бирининг ходими вирус юқтирган, касаллик симтомпсиз ўтган. У ишга келган ва ишлашни давом эттирган. Афсуски, қисқа вақт ичида вирус у билан алоқада бўлган 60 ходимнинг 24 нафарида аниқланган. Бундан ташқари, оила аъзоларига юқиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Шунинг учун барчани санитар талабларга қатъий риоя қилишга ва уларни эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга чақирамиз», — деди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев.

Ҳозирда касалхоналарда 593 киши даволанмоқда. Уларнинг ичида беш бемор жонлантириш бўлимида. Қирғизистон бўйича обсервацияга 2137 киши олинди.

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони  7287 нафарни ташкил қилди. Охирги сутка ичида ўтказилган тадқиқлар сони — 2 137.