Ижтимоий тармоқларда бош вазир Абилгазиевнинг ҚХУда таҳсил олганига шубҳа қилишмоқда

328

АҚШдаги қирғиз диаспорасининг лидери Айбек Хакимов Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев Қирғизитсоннинг халқаро университетини  (ҚХУ) тугатиб-тугатмаганига шубҳа қилмоқда.

Премьер-министрнинг расмий биографиясида у 1997-йили ҚХУни тугатган деб ёзилган. Хакимовнинг айтишича, шу йили мазкур университетнинг илк битирувчилари ўқишни тугатган ҳамда у ўша битирувчилардан бири бўлган.

Ҳукуматнинг сайтида билим графасида Абилгазиев ўқиган факультет ёзилмаган. Хакимов эса сиёсатчининг биографиясида ҚХУнинг иқтисод факультети бор эканини (википедияда анйна шу нарса кўрсатилган) айтмоқда — айни шу факультетни битирган қирғиз диспорасининг етакчиси, аммо унинг ёдида йўқ.

Ҳукумат етакчисининг матбуот котиби Адилет Султаналиев Хаким бакалавриатда ўқиган бўлса керак деб «Клооп»га билдирди. Премьер эса магистратурани тугатган — унинг биографиясига кўра, бу нинг иккинчи таҳсили бўлган. Султаналиев Хакимов ва Абилгазиев турли кабинетларда ҳамда турли вақтларда ўқиган бўлса керак деб айтди. Унинг айтишича, ҳозир ҚХУ премьер-министр уларда ўқиб билим олганини тасдиқловчи ҳужжатларни қараб чиқмоқда.

Хакимовга ёзган изоҳда Султаналиев юқоридаги нарсанигина ёзган.

Аммо Хакимов қайтадан шубҳа билдириб, у вақтда ҚХУда магистратура йўқ эди деб айтди. ҚХУнинг ходими Сирга Тинимсеитова — у ОЎЮнинг сайтида «Халқаро ҳуқуқ» кафедрасининг ўқитувчиси қатори кўрстаилган — университетда магистратура 1995-йили пайдо бўлганини, демак премьер уни 1997-йили якунлаган деб жавоб берди. Бундан ташқари, у ОЎЮ битирувчиларининг суратлари илинган досканинг суратини эълон қилди — у ерда Мухаммедкалий Абилгазиев ҳам бор.

29-май куни таҳминан соат 12ларда ҚХУ «Клооп»га премьер шу университетда ўқиганининг далилларини жўнатишни ваъда қилган, ОЎЮ билан гаплашган вақтдан тортиб, материал эълон қилингунга қадар беш соатдан ортиқ вақт ўтди, аммо улардан шу бўйи маълумот келган йўқ.