Коронавирус яна 14 тиббиёт ходимида аниқланди — уларнинг 12 нафари Норин вилоятида

378

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 30-майдаги брифингда коронавирусга яна 14 тиббиёт ходими чалинганини хабар қилди. Уларнинг 12 нафари Норин вилоятида, икки нафари Бишкек шаҳрида.

Норинда коронавирус кескин тарқалиб кетгани боис бир қатори амалдорларга хайфсан берилиб, Норин вилоят касалхонасининг етакчиси Айбек Койчуманов лавозимидан олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Норин вилоятида коронавирус билан касалланганлар сони ўсиб кетганининг уч сабаби бор деб билдирган. Уларнинг биринчиси — вилоят етакчилиги ўз вақтида етарли координация қилмаган. Иккинчи сабаб — касални юқтириб олганлар билан алоқада бўлганлар вақтида обсервацияга олинмаган, учинчидан — тибиёт ходимлари билан милиционерлар масалага масъулиятсизлик билан қараган.

Қирғизистон бўйича COVID-19 юқтирган шифокорларнинг сони 344га етиб, унинг 247си ўпка касалидан шифо топди. Бир тиббиёт ходими — Бишкекдаги №3 Оилавий тиббиёт марказининг оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси Жузумкан Кокумбаева касалдан вафот этди. Унинг оиласи ҳукумат 1 млн сом компенсация тўлаб берди.

Иш вақтида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом компенсация тўлайди — вафот этган тиббиёт ходимларининг оила аъзоларига берилувчи компенсация миқдори 1 млн сомни ташкил қилади. Бадални тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг комиссияси инфекция юқтириб олган тиббиёт ходимларининг ҳар бир ҳолатини текшириб чиқади.