Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 1500 нафардан ортди

455

27 майга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 52 ҳолати қайд этилди. 

Янги ҳолатларнинг энг кўпи Норин вилоятида қайд этилди — 17 ҳолат. Чуй вилоятида коронавирус 11 кишида аниқланди, уларнинг саккиз нафари Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан келган. Бишкек шаҳрида ҳам COVID-19нинг 11 ҳолати қайд этилди. Жалолобод вилоятида уч ҳамда Баткен вилоятида бир бемор коронавирусга чалинди.

Ўпка касалига чалинганлар орасида 12 нафар тиббиёт ходими бор.

Қирғизистон бўйича коронавируснинг умумий 1520 ҳолати қайд этилди — унинг 299 нафари тиббиёт ходими. COVID-19дан 1043 киши шифо топиб, ўн олти бемор вафот этди.  

Ҳозирда касалхоналарда 461 киши даволанмоқда. Стационарда даволанаётганларнинг ичида тўрт бемор жонлантириш бўлимида қолмоқда. Қирғизистон бўйича обсервацияга 2 835 киши олинди. 

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7 054 нафарни ташкил қилди. Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 3706.