Абилгазиев радио частоталарни сотиш можароси сабаб қисқа муддатли меҳнат таътилига кетди 

358

Ҳукуматнинг аппарати премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев радио частоталарининг сотилиши бўйича суриштирув боис меҳнат таътилига кетганини билдирди.

«Ҳуқуқ тартибот органлари холис ва ҳар томонлама тергов ўтказиб, айбдорлар жавобгарликка тортилиши лозим. Аммо терговга қандайдир бир босим ўтказишлар бўйича айбловлардан узоқ бўлиш учун, шунингдек уни холис ўтказиш мақсадида қисқа муддатли меҳнат таътили олишни лозим деб ҳисоблайман», — деб билдирди ҳукумат етакчиси.

Ўша вақтда ҳукумат етакчиси частоталарни сотишга алоқаси йўқлигини ҳамда «мамлакатнинг иқтисодий манфаатларии ҳимоя қилиб» юрганини айтадию Абилгазиевнинг айтишича, у қонун талабларига жавоб бермаган частота соҳибларини лицензияларидан маҳрум қилишни қўллаб келган. Шунингдек у радио частоталарини очиқ аукционда сотишни таклиф қилган. 

Радио частотатлари

Радио частоталар бўйича бир неча иш бор. Улардан бири бўйича Давлат алоқа агентлигининг раҳбарияти,  «Ала ТВ» компаниясининг директор ўринбосари ҳамда МХДҚ ходимлари қўлга олинган. Бош прокурор Ўткурбек Жамшитовнинг айтишича, мазкур иш бўйича икки йил аввалги ишларнинг, шунингдек радио частоталарга боғлиқ ишларнинг текширилиши қайта бошланган. 

Депутат Жанар Акаев премьер-министр Абилгазиевнинг радио частоталарини «арзимаган баҳога» сотилишига алоқаси бор бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. У премьер-министр Темир Сариевнинг даврида  15 МГц аукционда 1 млрд 500 минг сомга сотилган, ҳозирги ҳукумат етакчиси даврида эса 200 МГц 700 сомга сотилмоқда деб айтган. Ҳукумат етакчиси эса депутат Жанар Акаев «ёлғон маълумот» тарқатмоқда деб билдирган. 

Депутат Рискелди Момбеков икки йил аввал бўлган иш бўйича бошқа амалдорни — президентнинг ҳамда ҳукуматнинг иш бошқармаси етакчисининг биринчи ўринбосари Нурбек Мамбетакуновни айбламоқда. Момбековнинг айтишича, бу иш сабаб бюджетга 1,5 млрд сом тушмай қолган. 

Абилгазиев билан Мамбетакуновни КТ «Мобайл» компанияси боғлайди. Момбековнинг айтишича, Мамбетакунов компания бошқарган (раҳбариятида Нурбек Мукамбетов кўрсатилган), Абилгазиев эса — компания директорининг ўринбосари Эрназар Рисалиев билан қариндошлик алоқада бўлгани учун сал бўлса лавозимидан ажраб қолай деди.