Карамушкина ва Момбеков атамбаевчи КСДПдан чиқиб кетди

349

Қирғизистоннинг Социал-демократик партиясининг (КСДП) сиёсий кенгаши аъзоси Адил Турдукулов парламентнинг КСДП фракциясидаги депутатлари Ирина Карамушкина билан Рискелди Момбеков партия таркибидан чиқиб кетишганини билдирди. 

«Йиғинда Мээрбек Мискенбаев, Канат Сагимбаевнинг мурожаатлари, шунингдек Мирбек Айтикеевнинг видеомурожаати ўқитилган. Энг биринчиси Атамбаевнинг мурожаати бўлган, аммо у ҳеч кимнинг тарафига ўтгани йўқ ва шундай қийин вақтда партияни иттифоққа чақирган», — деди Турдукулов.

Унинг айтишича, у ўзи ҳам партбилетини топширган, чунки «ўзини партияда кўра олмай қолган».

Бунга қадар Ирина Карамушкина таркибида Адил Турдукулов, Кундуз Жолдубаева ҳамда Асел Кодуранова бўлган партияга аъзо бўлмаслигини айтган. Рискелди Момбеков кўпчиликнинг нуқтаи назарини қўллаб, аммо иттифоқи йўқ партияда иштирок этмаслиги таъкидлаган. 

Атамбаевнинг ўғиллари — Сеид ва Кадир Атамбаев сиёсий кенгашнинг аъзолари бўлмагани учун, улар йиғинга қатнашмаган. 

КСДП, Атамбаевсиз КСДП ҳамда Атамбаевнинг ўғиллари бор КСДП. Қандай қилиб?

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан унинг вориси Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги низодан кейин 2019 йили Қирғизистоннинг энг нуфузли — КСДП — партияси парчаланиб кетган. Партиячиларнинг бир қисми ҳозирги президентни қўллаб, яна бир қисми эса позициясини билдирмаган, яна бир кичик қисми эса собиқ лидерни қўллаган. 

КСДП аввал партиядан қувиб чиқарилган Сагинбек Абдрахманов бошқарган «Атамбаевсиз КСДПга» ҳамда Атамбаев бор бўлган КСДПга бўлиниб кетган. Аммо иккиси ҳам олдинги сиёсий куч бўлмай қолишган. Собиқ президент эса қамоққа олингандан кейин, уни қўллаб келган партиянинг кичик қисми ҳам парчаланган. 

Ўтган ҳафтада партияда қолган аъзолари бири-бирини ошкора айблай бошлаган. 

Депутат Ирина Карамушкинанинг айтишича, Атамбаевнинг ўғиллари янги социал-демократик партия тузиб, унинг таркибига атамбаевчи КСДПнинг уч аъзоси — сиёсий кенгашнинг аъзоси Адил Турдукуловни, атамбаевчи  КСДПнинг етакчиси Асел Кодуранова билан унинг ўринбосари Кундуз Жолдубаевани қўшмай қўйган.

Турдукулов Атамбаевнинг ўғиллари ҳамда Карамушкина билан ошкора тортишиб кетди. Сиёсатчига Сеид билан Кадир Атамбаев партиянинг сиёсий кенгаши аъзоси бўлмай турибоқ унинг номидан чиқиб, катта баёнотлар қилаётгани ёқмаган. Карамушкина Атамбаевнинг ўғиллари тарафини олиб, Турдукуловни собиқ президент ўғилларининг таниқлилигни кўра олмаган интриган деб атади. Карамушкина унга унинг муҳолифатчилик даврини хотирлатган. 

Адил Турдукулов Атамбаевнинг иқтидори даврида унинг кўплаб қарорларини танқид қилиб, муҳолифат фаоли бўлган. Атамбаевнинг вориси Жээнбеков билан аразлашиб муҳолифатга кетиб қолганда эса Турдукулов собиқ давлат раҳбарини қўллаб, атамбаевчи КСДПнинг сиёсий кенгаши таркибига кирган. 

Унинг фикрича, партияни собиқ президентнинг ўғиллари парчаламоқда — улар отаси қамоққа олингандан кейин сиёсатчи бўлишга қарор қилишган.  Аввал Атамбаевнинг ўғиллари давлатнинг сиёсий ҳаётига қатнашмас эди. 

Турдукулов ва Карамушкинага қараганда ака-ука Атамбаевлар ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида муҳокама уюштирмайди — уларнинг аккаунтлари уруш фахрийларига борганда ва хайрия акцияларига қатнашганда олинган сурат ҳисоботлар билан тўлган. Сурат ҳисоботларидаги бош қаҳрамонлардан уч киши бор — Атамбаевнинг ўғиллари ва КСДП аъзоси Темирлан Султанбеков. Улар озиқ-овқатни бирга ташиб, дов-дарахтлар тикиб, нон пиширувчи мешдан сомсани бирга чиқариб, ижтимоий тармоқларда биттадан постларни ёзишади.