Миллий банкнинг ходимида COVID-19 аниқланиб, 40 киши уй карантинига кетди

369

Миллий банкнинг етакчиси Толкунбек Абдигулов 27-майда матбуот анжуманида бир ходимида коронавирус аниқланганини билдирди. 

Протоколга кўра, коронавирус юқтирган бир киши аниқлангандан кейин у билан алоқада бўлган банкнинг 40 ходими уй карантинига жўнатилган.  COVID-19 аниқланган банк ходими эса касалхонада даволанмоқда.

«Бемор билан алоқада бўлган 40 кишидан таҳлил олинди. Миллий банк ходимларида коронавируснинг ҳеч қандай янги ҳолатлари аниқлангани йўқ», — деб қўшимча қилди Абдигулов.

Республика штабининг маълумоти бўйича 27 майда республикада коронавирус юқтиришнинг 52 янги ҳолати қайд этилди. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда COVID-19 юқтиришнинг 1 520 ҳолати аниқланган. 1 043 киши касалхонадан шифо топиб чиқиб, 16 нафар бемор вафот этган.