Ўш шаҳрида жамоат транспорти 25-майдан бошлаб ишга киради

526
Сурат: Ўш шаҳар авто муниципал ишхонаси

Ўш шаҳрида 25-майдан бошлаб 20 троллейбус ҳамда 12 автобус йўловчиларни таший бошлайди. Шунингдек ҳар бир жамоат транспортига 30-35 нафаргача йўловчи туша олади.

Шаҳар муниципал автомобил ишхонасининг етакчиси Талантбек Капаровнинг айтишича, йўловчиларнинг сонига қараб транспорт сонини орттириб ёки камайтирилиши мумкин.

“Троллейбусда 27, автобусда эса 26 ўтирғич бор. Ҳар бир йўловчи шахмат шаклида ўтириши керак ва йўловчиларнинг ўртасида 1,5 метр оралиқ сақланиши зарур. Ижтимоий масофани туриб бораётган йўловчилар ҳам сақлаши керак. Бу бўйича тушунтириш қоғозларини ҳар бир машинасининг кириш қисмига ва ўтирғичларига ёпиштириб чиқдик”, — деди Капаров.

Шунингдек Капаровнинг айтишича, ҳар бир транспорт кунига уч бор зарарсизлантирилади ва ушлагичлар хлорланган бинтлар билан ўралади. Йўловчилар автобусга ҳайдовчи тарафдаги эшикдан чиқиб ва тушишда иккинчи эшикни фойдаланиши кераклигини қўшимча қилди.

Йўл ҳақини турғунлар автобусга чиқиш вақтида бериши керак. Бундан ташқари йўловчиларга машинага чиқишда ҳайдовчининг ёнида турган антисептикни қўлларига сепиб, тиббий ниқоб билан чиқиши тавсия қилинади.

Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров “Клооп”га ҳозирда кичик маршрут автобусларини ишга киргизиш хавфли эканини билдирди. Унинг айтишича, маршруткаларда ижтимоий масофани сақлаш қийин бўлиб қолиши мумкин. Шунингдек кичик автобуслар қатнай бошласа кўчага чиққан аҳолининг кўпайиб кетиши эҳтимол дейди.

Коронавирус сабабли шаҳардаги жамоат транспортларининг фаолияти 20-мартдан бошлаб тўхтатилган. Ўш шаҳрида умумий 28 троллейбус ҳамда 54 автобус бор.